Get Mystery Box with random crypto!

APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

Telegram kanalining logotibi apteka_tv — APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ A
Telegram kanalining logotibi apteka_tv — APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ
Kanal manzili: @apteka_tv
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67
Kanalning ta’rifi

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Реклама 👉 @activus_reclama

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 719

2021-11-18 19:33:52
АНОР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ УЧУН БЕШТА САБАБ

Гемоглобинни оширади. Анорнинг энг машҳур хусусияти анемия билан курашишдир. Анемия учун суюлтирилган анор шарбатини 2 ой давомида овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 марта 0,5 стакандан истеъмол қилинг.

Қон босимини пасайтиради. Анор уруғлари гипертензив беморларда қон босимини жуда юмшоқ пасайтиради. Ва қуритилган ва чойга қўшилган анор мембраналари асаб тизимини тинчлантиришга, ташвишлардан халос бўлишга ва тунги уйқуни ўрнатишга ёрдам беради.

Гормонларнинг фаоллигини оширади. Анор уруғлари танадаги гормонал мувозанатни тиклайдиган ёғларни ўз ичига олади. Шунинг учун, анор уруғларини тупурманг - уларни эйиш керак, шунчаки уларни яхшилаб чайнашни унутманг!‌‌

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
24.7K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-11-18 17:15:06 ​​ДОРИНИ НИМА БИЛАН ИЧИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Чой
Чой ўзида танин сақлайди — дори сўрилиши тезлигига таъсир қилувчи фаол модда. Баъзи ҳолатларда у ортиқча қўзғалишни келтириб чиқаради, масалан, антидепрессантлар билан даволаш фонида. Бошқаларида эса препарат самарасини камайтиради (орал контрацептивлар қабулида). «Юрак», «ошқозон» таблеткалари ва антибиотикларни чой билан ичманг.

Кофе
У тетиклаштиради ва кучли сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Агар дори-дармонни кофе билан ичсангиз, препарат танадан жуда тез чиқиб кетишига ёки унинг таъсири кучайишига йўл очишингиз мумкин (масалан, оғриқ қолдирувчи воситалар шу жумладан). 

Сут
Баъзи ҳолларда сут билан дори-дармонларни, масалан, калий препаратлари ва витаминларни ичиш алоҳида тавсия этилади. Аммо тетрациклин гуруҳига кирувчи антибиотиклар ва «юрак» дорилари сут билан ҳамкорлик қилишни ёқтирмайди. 

Алкоголь 
Дориларнинг спиртли ичимликлар фонида сўрилиш тезлигини кўриш учун олимлар ингичка ичакка ўхшаш сунъий муҳит яратишди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, синовдан ўтказилган дориларнинг деярли 60 фоизи алкоголли суюқликда тезроқ эрийди. Айниқса антидепрессантлар, антибиотиклар, анальгетиклар ва иссиқни туширувчиларни қабул қилишда алкоголь қатъиян тақиқланади.

Ҳатто зарарсиз ҳисобланувчи парацетамол ҳам спирт билан қўшилиб жигарни заҳарлай олади.

Газланган ичимликлар
Шакарли вижиллайдиган ичимликларнинг фойдасизлиги — ошқозон шиллиқ қаватини тирнаши, кўнгил айнишини чақириши, шишириши етмагандек, дори билан биргаликда ошқозон-ичак тракти учун ҳақиқий «бомба» бўлади. Бу, айниқса овқат ҳазм қилинишини яхшиловчи, сийдик ҳайдовчи, антибиотиклар учун алоқадор.

Компотлар ва киселлар
Шифокорлар ушбу охирги вариантни гастрит ва ошқозон ярасидан азият чекувчи беморларга тавсия қилишлари мумкин: кисел ошқозон деворларини ўраб олади ва шу билан препаратнинг тирнаш хусусиятини камайтиради. Бироқ препаратнинг даволовчи таъсири ҳам камаяди ва буни эътиборга олиш муҳим. Таблеткани компот билан ичиш ярамайди — мевали кислоталар баъзи дориларнинг, шу жумладан меъда қайнаши ва гипертонияга қарши воситаларнинг фармакологик таъсирини ўзгартириши мумкин. 

Нима билан ичиш керак?

Энг яхшиси хона ҳароратидаги оддий қайнатилган ёки сотувдаги газсиз сув. Бундан ташқари, сувни тежамаслик керак: битта таблеткани ичиш учун камида ярим стакан сув кетади (аксарият ҳолатлардаги каби бир ёки икки қултум эмас).

@APTEKA_TV каналига аьзо булинг !
24.7K views14:15
Ochish/sharhlash
2021-11-18 15:00:59
ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ДОРИЛАР

Ёш болаларда мустақил равишда дори препаратларни қўллаш умуман мумкин эмас. Дорилар қатъий равишда шифокор мутахассис томонидан буюрилади, дозалар ва муолажа давомийлигига эътибор қаратилади.

Катталарда чарчаш, ақлий зўриқиш, уйқусизлик ва стресс ҳолатларида қуйидаги баъзи дори препаратларини қабул қилишлари мумкин:

Глицин; Интеллан
Пантогам; Витрум меморй
Пирацетам; Алфагин


Бундан ташқари кучли таъсир кўрсатувчи нейротроп дорилар ҳам бор:

Аминалон; Билобил
Танакан; Фенотропил
Нотропил; Актовегин


@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
23.7K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-11-18 10:42:04
БОДОМ ЁҒИ — НАФАС ЙЎЛИГА ФОЙДА

Ошқозон ширасини камайтиради;
оғриқ қолдирувчи;
тинчлантирувчи;
юмшатувчи таъсирга эга.

Куйганда: бир ош қошиқ бодом ёғига 2 томчи чой дарахти (чайного дерева) эфир мойини аралаштириб, куйган жойга суртилади.

Қулоқ оғриганда: кунига 8 марта 2-3 томчидан бодом ёғи томизилади.

Ҳайз олди оғриқларида:
қорин пастига бодом ёғи суртиб, енгил уқаланади.

Бронхит, бронхиал астма, томоқ оғриғи, йўтал, ўпка шамоллашида кунига 3 маҳал 10 томчи бодом ёғи қабул қилинади.

Мумкин эмас: деярли ҳаммага тўғри келади. Аммо бодом ёғини меъёрдан ортиқ қабул қилиш нафас қисишига олиб келиши мумкин.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
25.7K views07:42
Ochish/sharhlash
2021-11-18 08:44:33
ПАНТОГАМ

Таркиби: Фаол модда: Калций гопантенат -250 мг ва ёрдамчилар

Фармакотерапевтик гуруҳи:  Ноотроп восита 

Қўлланилиши:
Бош мия фаолиятининг бузилишида
Болалар серебрал фалажининг турли шаклларида қўлланилади
Ахлоқий бузилишлар билан кечувчи ақлий қолоқликларда.
Болаларда руҳий ривожланишнинг кечикиши,ўқиш,ёзиш,хисоблаш каби кўникмаларни шаклланишида
Неврозсимон холатларда, дудуқланишда
Шизофренияда,Эпилепсияда
Паркинсон касаллигида
Асаббузарлик оқибатида келиб чиққан сийдик айирув системаси касалликларида

Қўллаш усули ва дозалари:
Овқатдан сўнг 15-30 минутдан кейин қабул қилинади. Катталар суткасига 1-4 табгача.
Болалар учун суткасига 1та таб 2 маҳал  қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари: Аллергик реакция, уйқу бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Юқори сезувчанлик
Хомиладорликда
3 ёшгача бўлган болаларда

Нархи: Руссия - 107 000 сўм

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз:

Телеграм | Инстаграм | Ёу тубе | Тwиттер
24.1K views05:44
Ochish/sharhlash
2021-11-18 07:17:57
Гастритнинг содда халқона даволари

Олма. Сурункали гастритни даволашга қодир мева. Уни овқатдан 5 соат олдин еган мақсадга мувофиқ.

Алоэ. Унинг шарбатини сиқиб олиб, 1-2 чой қошиқ овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал ичиш керак. қабул қилиш мудати – 1 ой.

Картошка шарбати. У ошқозондаги кислоталарни тартибга солади. Кунига 3 маҳал стаканнинг учдан бири, овқатдан олдин ичилади. Шарбатни ичиб бўлгач 20-30 дақиқа ётиш лозим.

Сабзи. Гастритни даволаш учун ажойиб даво. Сабзи шарбатини ярим стакандан 2 маҳал ичилади. Қабул қилиш муддати – 3 ҳафта.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
34.8K views04:17
Ochish/sharhlash
2021-11-18 07:16:05
#Диққат #Савол

95% Одам хато жавоб берар экан

САВОЛ: Ушбу маҳсулотлардан қайси бири илгари тиббиётда осма укол(капелница) сифатида ишлатилган ?

39.2K views04:16
Ochish/sharhlash
2021-11-17 19:16:09
АкваДетрим Томчи

Таркиби: Холекалсиферол 20 000 ХБ

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар. Д-витамини

Қўлланилиши:
Болаларда рахитни олдини олишда
Болалар ва катталарда Д-Витамини етишмаслигида
Тери ва шиллиқ қаватларнинг касалликларида (псориаз,ихтиоз,дерматоз)

Қўллаш усули ва дозалари:
Бир томчиси бир чой қошиқ суюқлик билан бирга ичилади.
4 Ҳафталигдан,12 ойликкача болаларда суткада 2 томчидан
12 Ойликдан ошган болаларда суткада 3 томчидан
Катталарга 3 томчидан 2 маҳал

Ножўя таъсирлари: Кўп қўлланса гипервитаминоз, иштаха йўқолиши, соч тўкилиши, гиподенгидоз(пул камайиши)

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Юқори сезувчанлик,кўнгил айниш, бош айланиши, сийдик-тош касаллиги.

Аквадетрим плюс олсаларинг ичида А-витамини ҳам бор.

Нархи: Полша-45 000 сўм

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
31.3K viewsedited  16:16
Ochish/sharhlash
2021-11-17 17:32:17 Бугун твда бир седана мойини Гепатит С га даво деб реклама қилишганини кўрдим.

Буни тиббий қотиллик деб бахолайман!

Бундай рекламани твга қўйган ва рухсат берганлар қонун олдида жавоб беришлари керак. Қани ССВ, қани рекламаларни назорат қилувчи мутасаддилар?

Халқни бу қадар лох қилишга нега қўйиб беришмоқда.

Гепатит С ни седани билан даволаяпман деб вақт йўқотилади. Гепатит С да вақт олтинга тенг ва Циррозга ўтиб кетиши мумкин!

Гепатит С нинг махсус дорилари бор ва улар реклама қилиниши қонунан таъқиқланган. Аммо инфо сифатида келтираман.

-- Софосбувир
-- Даклотасвир
-- Велпотасвир

Бу дориларни Гепатологлар ва Инфекционистлар тавсия қилишлари керак.

Доктор Акрамов

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
27.3K viewsedited  14:32
Ochish/sharhlash
2021-11-17 16:31:15
Соғлом ичимликлар.

1. Сув: токсинлардан тозалайди, ошқозон ишини яхшилайди, томирлар ва органларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади.

2. Анор шарбати: юрак ва қон томирларининг ишини нормаллаштиради, гипертония ва анемияда фойдалидир.

3. Ялпиз чойи: меъда ширасининг секрециясини рағбатлантиради, тинчлантиради, босимни пасайтиради, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради.

4. Қатиқ: ҳеч кимга сир эмаски, айнан мана шу маҳсулот овқат хазм қилишни нормаллаштиради.

5. Олма шарбати: жигар, буйрак ва сийдик пуфаги фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади.

6. Κлюквeнный мopc: С витаминининг юқори миқдори туфайли у иммунитет тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлайди ва иситмани яхшигина туширади.

7. Ромашка чойи: антибактериал таъсирга эга, шунингдек, асабларни тинчлантиради ва бўшаштиради.‌‌

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
24.3K views13:31
Ochish/sharhlash