Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ичимликлар. 1. Сув: токсинлардан тозалайди, ошқозон иш | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

Соғлом ичимликлар.

1. Сув: токсинлардан тозалайди, ошқозон ишини яхшилайди, томирлар ва органларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади.

2. Анор шарбати: юрак ва қон томирларининг ишини нормаллаштиради, гипертония ва анемияда фойдалидир.

3. Ялпиз чойи: меъда ширасининг секрециясини рағбатлантиради, тинчлантиради, босимни пасайтиради, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради.

4. Қатиқ: ҳеч кимга сир эмаски, айнан мана шу маҳсулот овқат хазм қилишни нормаллаштиради.

5. Олма шарбати: жигар, буйрак ва сийдик пуфаги фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади.

6. Κлюквeнный мopc: С витаминининг юқори миқдори туфайли у иммунитет тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлайди ва иситмани яхшигина туширади.

7. Ромашка чойи: антибактериал таъсирга эга, шунингдек, асабларни тинчлантиради ва бўшаштиради.‌‌

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !