2021-11-29 15:01:29
Витаминлар энг кўп бўлган кузги маҳсулотлар Беҳи таркибида катта миқдордаги пектин моддаси мавжуд бўлиб, улар бўғимларнинг ишлаши учун зарурдир. Унинг бой таркиби иммунитет тизими учун зарур бўлган А, Е, C каби витаминларни ўз ичига олади.
Лавлаги кўпчилик учун севимли сабзавот бўлиб, таркибида В ва C витаминлари, фосфор ва мис бор. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, семириш, буйрак ва жигар касалликлари билан оғриган инсонлар учун фойдалидир.
Қўзиқоринлар кўплаб микроэлементларини ўз ичига олган мазали маҳсулотдир. Қўзиқоринларда А, В, C, Е витаминлари, калий, фосфор, кальций, натрий, темир, рух, кальций бор.
Карам оддий ҳолатда ҳам, тузланган ҳолатда ҳам даволовчи хусусиятларга эга. Таркибида В, А, C гуруҳ витаминлари, цинк, фолий кислотаси, шунингдек метилметионин(
ошқозон -ичак трактининг тўғри ишлаши учун зарур модда)ни ўз ичига олади.
@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
20.1K views12:01