Get Mystery Box with random crypto!

ANTIKORRUPSIYA/расмий канал

Telegram kanalining logotibi antikorruz — ANTIKORRUPSIYA/расмий канал A
Telegram kanalining logotibi antikorruz — ANTIKORRUPSIYA/расмий канал
Kanal manzili: @antikorruz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.37K
Kanalning ta’rifi

@Anticorruptiongroup_bot
Расмий каналда коррупцияга оид хабарлар хамда мурожаатлар ёритиб борилади. Цензура йўқ!
Мурожаат учун 👇👇👇
@Anticorruptiongroup_bot

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 09:05:11
24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди.

https://t.me/antikorruz
1.1K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:17:23
Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида ўзини ногиронга солиб, одамларни алдаб, тиланчилик қилиб юрган бола кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

https://t.me/antikorruz
1.1K views05:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 23:10:49
1.2K views20:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:20:49 Энг аввало барча вазирликлар ва идоралар матбуот хизмати ходимларини каналимизда эълон қилинаётган мақолаларга тезкор ва холис жавоб беришларингизни, шунингдек хар хил бахоналар топиб эълон қилинган мақолаларни каналимиздан ўчирилишига харакат қилманг! Шаффофлик давр талаби....
1.2K views18:20
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:56:11
Бугун 29 август ANTIKORRUPSIYA администрацияси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг рахбарияти билан учрашиб ўз фаолиятида коррупцияга оид мурожаатлар билан ишлаш, уларни бартараф қилишда дуч келинаётган муаммоларни қисқа муддатда ижобий хал қилиш, уларни тегишлилиги бўйича вазирликлар ва идоралар рахбарларига хеч қандай цензурасиз ва тўсиқларсиз етказиш, шунингдек мурожаатларини хал қилишда адолатни қарор топтириш бўйича ўзаро хамкорлик ўрнатишди. ANTIKORRUPSIYA гуруҳининг 5 йиллик фаолиятида фуқароларнинг мурожаатларини хал қилишда тўқнаш келинган барча муаммоларга ойдинлик киритилди. Келгусида бундай салбий холатларни олдини олиш бўйича чора тадбирлар белгиланди. Хурматли обуначилар порахўрликка оид тухматдан йироқ мурожаатларингиз бўлса бизнинг @Anticorruptiongroup_bot телеграм ботимизга жўнатаверинг.
Хабарингиз тез ва қисқа фурсатда ўз манзилига, яъни шу вазирлик ва идора рахбарига етказилади.

Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA бош администратори

t.me/antikorruz
1.5K viewsedited  17:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:52:41 МУРОЖААТ
Ассалому алейкум. Хурматли админ. исм фамилиямни эълон қилмаслигизни сўрайман. Мени мурожаатим субсидия бўйича яъни Президентимизнинг 12.07.2021 йил кунги № 434 - сонли қарорига асосан ажратилиши керак бўлган субсидия маблағлари тўғрисида бу қарорнинг асосий ижрочиси Ўзбекчорванасил агентлиги хисобланади, мана 2022 йилнинг апрель ойидан 1 сўм хам маблағ ололганимиз йўқ. Биз паррандачилик корхонасимиз, парранда гўшти етиштириш ва сотиш билан шуғунланамиз. Субсидия ажратиш учун 434-сонли қарорда кўрсатилган ва талаб қилинган барча талаблар тўлиқ бажарилган аммо, мол гўшти, сут, балиқ, товуқ тухуми ва парранда гўшти учун субсидия маблағи ажратилиши номаълум сабабларга кўра тўхтатилиб қўйилган.
Ўзбекчорванасил агентлиги мурожаатларимизга ва телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти, ахир бу бозорларда гўшт ва сут махсулотларини нархларини мўътадил равишда ушлаб туриш учун қилинган ишларку, нега хеч ким эътибор бермаяпти? Президент қарори ижросиз қолиб кетмокда. Биргина молия вазирлиги пул ажратмаяпти деб қутилиб кўйишяпти. Кредитларимиз ва бошқа мажбуриятларимизни биз хам вақтида бажара олмаяпмиз. Гўшт нархларини оширишга мажбур бўляпмиз. Илтимос шу масалани ўрганиб беринглар.

Манба

t.me/antikorruz
1.1K views16:52
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:21:17
Фарғона шахар А.Навоий кўча 45 а уй ёнида болалар ўйин майдонини улоқтириб бузиб ташлаб ишбилармон кўп қаватли уй қурмокда. Мутасаддилар шу иш тўғрими? Болалар бизни келажагимиз деймиз минбардан туриб олиб. Бу ахвол нимаси? Фарғона шахар хокимлигидан муносабат кутиб қоламиз.

Фарғона шахар 45 а уй ахолиси

t.me/antikorruz
1.2K viewsedited  16:21
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:07:57
#БилибҚўйганЯхши

Оҳирги вақтларда магнит бўронлари кўп кузатилмоқда. Ушбу маълумотларни билиб қўйиш зарар қилмайди

SUBYEKTIV

https://t.me/antikorruz
1.4K views13:07
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:03:55
Танқиднинг хам ўзига яраша яхши томонлари бор. Рустам Оға албатта бу ишни Сиз қилмаяпсиз, аммо шу мақола сабаб сизни кимки хурмат қилса барча оёққа туриб иш бошлади. Бу йўлдан ўтган кимки бўлмасин эндиликда шу хайрли ишга қўл урган инсонларга дуо қилиб ўтса керак. Хадисларда хам йўл қурганнинг савоби чексиз эканлигини кўп ўқиганмиз. Шу муносабат билан Антикоррупция гурухи тахририятига, Сахтиён ШФЙ оқсоқоли Ўсмон Матниязовга, Ифтихор махалласи домкоми Абдулла акага, шу худудда фаолиятини олиб бораётган фермер Сабуров Бахромга ва қолаверса шу сўқмоқни йўл қилишга ким хиссасини қўшган бўлса барча барчасига 13 ИДУМ коллективи номидан ва шу мактаб ўқувчилари, шунингдек уларнинг ота оналари номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Хурмат билан,

13 ИДУМ директори
Б.Сапаев
1.3K views17:03
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:33:57
Хар бир одам бу дунёда яшар экан, эртанги кун учун нимадир қилишга харакат қилади.

Хўш сиз бугун нима қилдингиз?

Хеч қачон кеч бўлди деманг, шунчаки харакат қилинг.

"AK"

t.me/antikorruz
1.3K viewsedited  06:33
Ochish/sharhlash