Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 29 август ANTIKORRUPSIYA администрацияси Ўзбекистон Респ | ANTIKORRUPSIYA/расмий канал

Бугун 29 август ANTIKORRUPSIYA администрацияси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг рахбарияти билан учрашиб ўз фаолиятида коррупцияга оид мурожаатлар билан ишлаш, уларни бартараф қилишда дуч келинаётган муаммоларни қисқа муддатда ижобий хал қилиш, уларни тегишлилиги бўйича вазирликлар ва идоралар рахбарларига хеч қандай цензурасиз ва тўсиқларсиз етказиш, шунингдек мурожаатларини хал қилишда адолатни қарор топтириш бўйича ўзаро хамкорлик ўрнатишди. ANTIKORRUPSIYA гуруҳининг 5 йиллик фаолиятида фуқароларнинг мурожаатларини хал қилишда тўқнаш келинган барча муаммоларга ойдинлик киритилди. Келгусида бундай салбий холатларни олдини олиш бўйича чора тадбирлар белгиланди. Хурматли обуначилар порахўрликка оид тухматдан йироқ мурожаатларингиз бўлса бизнинг @Anticorruptiongroup_bot телеграм ботимизга жўнатаверинг.
Хабарингиз тез ва қисқа фурсатда ўз манзилига, яъни шу вазирлик ва идора рахбарига етказилади.

Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA бош администратори

t.me/antikorruz