Get Mystery Box with random crypto!

Танқиднинг хам ўзига яраша яхши томонлари бор. Рустам Оға алба | ANTIKORRUPSIYA/расмий канал

Танқиднинг хам ўзига яраша яхши томонлари бор. Рустам Оға албатта бу ишни Сиз қилмаяпсиз, аммо шу мақола сабаб сизни кимки хурмат қилса барча оёққа туриб иш бошлади. Бу йўлдан ўтган кимки бўлмасин эндиликда шу хайрли ишга қўл урган инсонларга дуо қилиб ўтса керак. Хадисларда хам йўл қурганнинг савоби чексиз эканлигини кўп ўқиганмиз. Шу муносабат билан Антикоррупция гурухи тахририятига, Сахтиён ШФЙ оқсоқоли Ўсмон Матниязовга, Ифтихор махалласи домкоми Абдулла акага, шу худудда фаолиятини олиб бораётган фермер Сабуров Бахромга ва қолаверса шу сўқмоқни йўл қилишга ким хиссасини қўшган бўлса барча барчасига 13 ИДУМ коллективи номидан ва шу мактаб ўқувчилари, шунингдек уларнинг ота оналари номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Хурмат билан,

13 ИДУМ директори
Б.Сапаев