Get Mystery Box with random crypto!

Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati

Telegram kanalining logotibi andpress — Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati A
Telegram kanalining logotibi andpress — Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati
Kanal manzili: @andpress
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.49K
Kanalning ta’rifi

Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali
Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-13 17:52:56
«БУЮК СИЙМОЛАРГА ЭҲТИРОМ»

14 февраль ўзбек мумтоз адабиётининг бетакрор вакили, давлат арбоби, тарихчи, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Бу йил буюк бобокалонимиз таваллудининг 538 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Олтинкўл тумани маданият марказида катта тадбир ташкил этилди. Шундан сўнг ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган мусиқали мумтоз чиқишлар намойиш этилди. Байрам тадбирида фаол иштирок этган ўқувчилар туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари, Бобур ижодига оид китоблар билан тақдирландилар.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2.8K views14:52
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:14:40
ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА «МEХНАТ ЯРМАРКАСИ» ЎТКАЗИЛДИ

Андижон шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Қ.Ю.Асқаров ташаббуси билан Андижон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорлигида жорий йилинг 13 февраль куни 2-сектор ҳудуди «Андижон педагогика коллежи» биносида Андижон шаҳридаги «Ёшлар дафтари»га киритилган уюшмаган, ишсиз юрган ёшларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Видеолавҳа: Андижон шаҳар прокуратураси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
1.9K views14:14
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:02:48
Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби учун ўтказилган «Маънавият ва маърифат» дарси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллигига бағишланди

Батафсил
: Вилоят ИИБ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2.3K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-02-13 16:41:50
«Андижон ёшларни бирлаштиради!»

Ушбу шиор остида Бобур номидаги вилоят театрида «Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур издошлари» ғазаллар танлови ўтказилди.

Мазкур танлов буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари иштирокида бўлиб ўтди.

Танлов вилоят ҳокимининг «Андижон вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган «Андижон ёшларни бирлаштиради!» шиори остида талабалар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш» тўғрисидаги 2021 йил 28 январдаги белгилаган чора-тадбирлари асосида ташкил этилди. Ижодкорлар Хуршида Ваҳобжон қизи, Назиржон Саидов, Ҳабиб Сиддиқ, Восит Аҳмад, Саидаҳмад Шукуров, Муроджон Гафуров ҳайъат аъзолари сифатида қатнашдилар. Талабаларга Алишер Навоий ва Бобур Мирзо китоблари совға қилинди. 15 нафар талаба фестиваль доирасида тақдирланиши учун тавсия этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2.0K views13:41
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:19:42
Андижонлик ёшлар сизларни қийнаётган муаммолар борми?

Агарда сизларда ечилмаётган муаммолар бўлса бемалол қўнғироқ қилишларингиз мумкин.

+998952011023
+998952011024

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2.2K views11:19
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:05:41
Давлат активларини бошқариш Агентлиги хузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш Марказининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг Матбуот анжумани

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2.0K views10:05
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:54:05
Бугун «Андижон» жамоамиз Ўзбекистон U-22 терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Учрашув «ЖАР» ўйингоҳида соат 16:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа сафида «Андижон» жамоамиз футболчилари Камрон Саидазимов ва Абдуғани Камоловлар машғулотларда иштирок этишмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
1.8K views09:54
Ochish/sharhlash
2021-02-13 10:39:01
«Мард ўғлон» давлат мукофоти учун ҳужжатлар қабули бошланди.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга кирмаган) иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, хизмат соҳалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.
«Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига - жами 28 нафар ёшларга берилади.

Давлат мукофотига совриндор бўлганлар кўкрак нишони ва махсус диплом билан тақдирланади. Шу билан бирга БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва ОТМларига ўз йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади».

Мурожаат учун: 74 225 12 13;
99 909 50 59

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
8.2K viewsedited  07:39
Ochish/sharhlash
2021-02-13 10:33:00
«ЁШЛАРИМИЗ БИР КУН ХАРБИЙ ХИЗМАТДА»

Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ташаббуси билан ташкил этилган «ЁШЛАРИМИЗ БИР КУН ХАРБИЙ ХИЗМАТДА» йўналишидаги тадбирда иштирок этган уюшмаган ёшлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ушбу тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг ҳарбий маслаҳатчиси А.Азизов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, шаҳар ИИБ бошлиғи М.Болтаев ҳамда шаҳар ҳокимининг чегара бўйича маслаҳатчиси Ф.Қўлдашевлар иштирок этиб, ёшларни ҳарбий ҳаётга бўлган таассуротлари билан яқиндан танишдилар.

Ёшларимиз фикрига кўра 99823-сонли ҳарбий қисимда ўтказган бир кун давомидаги Аскарлик ҳаёти уларни келажакка бўлган дунё қарашларини тамоман ўзгартирганлиги, ҳарбий либос ва машқлардан, маънан ва жисмонан бериладиган кўникмалардан катта руҳият олганликларини айтиб ўтдилар.

Ҳарбий хизматда 42 нафар уюшмаган ёшларимиз иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2.1K views07:33
Ochish/sharhlash
2021-02-02 11:38:46
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ҲУНАРМАНДЧИЛИК

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
420 views08:38
Ochish/sharhlash