Get Mystery Box with random crypto!

«БУЮК СИЙМОЛАРГА ЭҲТИРОМ» 14 февраль ўзбек мумтоз адабиётинин | Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati

«БУЮК СИЙМОЛАРГА ЭҲТИРОМ»

14 февраль ўзбек мумтоз адабиётининг бетакрор вакили, давлат арбоби, тарихчи, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Бу йил буюк бобокалонимиз таваллудининг 538 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Олтинкўл тумани маданият марказида катта тадбир ташкил этилди. Шундан сўнг ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган мусиқали мумтоз чиқишлар намойиш этилди. Байрам тадбирида фаол иштирок этган ўқувчилар туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари, Бобур ижодига оид китоблар билан тақдирландилар.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram