Get Mystery Box with random crypto!

«Андижон ёшларни бирлаштиради!» Ушбу шиор остида Бобур номида | Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati

«Андижон ёшларни бирлаштиради!»

Ушбу шиор остида Бобур номидаги вилоят театрида «Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур издошлари» ғазаллар танлови ўтказилди.

Мазкур танлов буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари иштирокида бўлиб ўтди.

Танлов вилоят ҳокимининг «Андижон вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган «Андижон ёшларни бирлаштиради!» шиори остида талабалар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш» тўғрисидаги 2021 йил 28 январдаги белгилаган чора-тадбирлари асосида ташкил этилди. Ижодкорлар Хуршида Ваҳобжон қизи, Назиржон Саидов, Ҳабиб Сиддиқ, Восит Аҳмад, Саидаҳмад Шукуров, Муроджон Гафуров ҳайъат аъзолари сифатида қатнашдилар. Талабаларга Алишер Навоий ва Бобур Мирзо китоблари совға қилинди. 15 нафар талаба фестиваль доирасида тақдирланиши учун тавсия этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram