Get Mystery Box with random crypto!

«Мард ўғлон» давлат мукофоти учун ҳужжатлар қабули бошланди. | Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati

«Мард ўғлон» давлат мукофоти учун ҳужжатлар қабули бошланди.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга кирмаган) иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, хизмат соҳалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.
«Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига - жами 28 нафар ёшларга берилади.

Давлат мукофотига совриндор бўлганлар кўкрак нишони ва махсус диплом билан тақдирланади. Шу билан бирга БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва ОТМларига ўз йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади».

Мурожаат учун: 74 225 12 13;
99 909 50 59

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram