Get Mystery Box with random crypto!

ALRISALAH | ibratli kanal

Telegram kanalining logotibi alrisalah_uz — ALRISALAH | ibratli kanal A
Telegram kanalining logotibi alrisalah_uz — ALRISALAH | ibratli kanal
Kanal manzili: @alrisalah_uz
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.14K
Kanalning ta’rifi

«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:
🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR
Muroja'at uchun:
@Muallimasoniydansavollar_bot

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 16:55:41
ДУО ҚИЛГАН ОДАМГА 4 НАРСА БОР

АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир. Аллоҳ илмимга барака берсин десанг, уни бошқаларга улашишга рағбатли бўл!



@ALRISALAH_UZ
249 views13:55
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:54:26 ​​Дин ва эътиқодда мухолиф бўлган кишининг яхши фикрларини олиш, унинг дини ва эътиқодини олиш дегани эмас

Буюк тобеъин Абдуллоҳ ибн Муборак бир маст кишининг шеър ўқиётганини эшитиб қолди:
«Ишқ мени хорлади. Мен хор бўлдим.
Менинг ишқим тушганга етишадиган йўл йўқ!».
Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак ёнидан қоғоз чиқариб сархуш кишига жавоб ёзмоқчи бўлди. Шунда ёнидаги кишилардан бири унга деди:
- Бир маст кишига ҳам жавоб ёзаверасизми?!
Абдуллоҳ ибн Муборак деди:
- Гоҳида чиқиндихонада гавҳар ҳам бўлиши мумкин!

Ҳикмат мўъминнинг излаган нарсасидир. Қайси идишдан чиқса уни олаверади. Ҳатто душмани айтса ҳам уни олаверади. Ботил гапни дўстимиз айтса ҳам қабул қилмаймиз-ку!
Биз бу сайёрада ёлғиз эмасмиз.
Башарият қанчалар инкор қилишга уринмасин, барча бир оиладир. У ерда, бу ерда ўқиймиз. У билан, бу билан муомала қиламиз. Оқил инсон асаларига ўхшаб гул қаерда унса ҳам унга қўнаверади!

Ғарб адиблари жуда ажойиб ва гўзал гапларни гапиришган. Жоҳилият давридаги шоирларнинг ажойиб ҳикматлари бор.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Зуҳайр ибн Аби Сулмонинг шеърларига қизиқар эди. Уни жоҳилиятдаги киши демас эди. Унинг ҳикматларидан баҳра олар, ширкини тарк қилар эди. Чунки дин ва эътиқодда мухолиф бўлган кишининг яхши фикрларини олиш, унинг дини ва эътиқодини олиш дегани эмас.

Бошқаларнинг қобилиятини тан олиш Набийлар хулқидир. Мусо алайҳиссалом биродарлари Ҳорун алайҳиссаломни эътироф қилиб: «Унинг тили мен(инг тилим)дан фасоҳатлироқ!», деган эдилар.
Ўзгаларнинг хислатини тан олмаслик Иблиснинг хулқидандир. Иблис Аллоҳга Одам алайҳиссаломни кўрсатиб: «Мен ундан яхшироқман!», деган эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг адолатлари шу даражага етдики, ҳатто ҳақ гапни шайтон гапирганида ҳам уни тасдиқладилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни садақага қоровул қилиб қўйганларида Абу Ҳурайра овқат ўғирлаётган бир кишини тутиб олди. Уни Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига олиб бормоқчи бўлганида у фақир ва серфарзанд эканлигини айтиб зорланди. Абу Ҳурайра унга раҳми келиб қўйиб юборди.

Аммо бу иш эртаси куни ҳам такрорланди. Ҳар сафар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаги асиринг нима бўлди?», деб сўрар эдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса: «У энди келмаслигини айтиб ваъда берди!», дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У сени алдабди, яна келади!», дер эдилар. Учинчи куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу уни яна тутиб олди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб бораман, сен келмайман деб яна келаяпсан, деганида у деди:
- Мени қўйиб юборсанг сенга бир калима ўргатаман. Аллоҳ у калима туфайли сенга манфаат беради!
- Нима экан у калима?
У деди:
- Тўшагингга кирганингда оятул Курсийни ўқигин. Ана шунда сенинг олдингга Аллоҳ томонидан бир ҳимоячи келади. Тонггача сенга шайтон яқинлаша олмайди!
Бу гапни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганида шундай дедилар:
- Ёлғончи бўлса ҳам аммо рост гапирибди. Уч кечадан бери ким билан гаплашаётганингни биласанми?
- Йўқ!
- У шайтон эди!

Буларнинг баридан олинадиган хулоса шуки, барча ҳақ қабул қилинади. Барча ботил рад қилинади. Ибрат гапгадир, айтувчига эмас. Ибрат амалгадир, амал қилувчига эмас. Қолгани ...

Абдулқодир Полвонов


@ALRISALAH_UZ
210 views13:54
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:59:35 Yaqinlaringizga ulashing

#Nashida



@ALRISALAH_UZ
256 viewsedited  12:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 12:05:17 ГУНОҲГА ЮРМАГАН ОЁҚ

Урва ибн Зубайр Мадинада фақиҳлик қилган вақтларида халифа Валид ибн Абдулмалик у кишини Сурияга зиёратга чақиртирибди. Урва у ерга кичик ўғиллари билан бирга борибдилар. Фақиҳ халифа билан суҳбат қураётган пайтда, у кишининг отларга қизиқувчан ўғилларини отхонада от тепиб ўлдириб қўйибди. Урва ўғилларини кўмиб бўлмаёқ, қорасон касаллигига дучор бўлибдилар. Қорасон тобора кенгайиб борар, табиблар оёқни кесиб ташлаш кераклигини айтишибди. Урва розилик бергач, табиблар:
— Озроқ ароқ ичсангиз, унинг таъсирида оғриқни сезмай турасиз, тезда кесиб оламиз.
— Аллоҳ таоло менга ато этган саломатлик неъматини сақлаб қолиш учун у ҳаром қилган ароқни ичмайман.

Табиб аввал катта пичоқ, сўнг суякни кесадиган аррани у зотнинг олдига қўйиб, сўнг 3-4 кишини чақирибди. Шунда Урва сўраган эканлар:
— Бу одамларни нима қиласиз?
— Улар сизнинг оёқ-қўлларингизни босиб туришади.
— Уларнинг ўрнига мен хизмат қиламан. Аллоҳни зикр қилиб тураман. Сиз эса кесаверинг.
Ҳазрат «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб зикрга тушиши билан жарроҳлар ишга киришишибди. Кесиб бўлингач қонни тўхтатиш учун оёқларини қайнаб турган ёққа солишибди. Шунда у зот хушларини йўқотибдилар.
Урва ибн Зубайр кундуз куни 8 пора, кечаси 2 ракаат нафлда яна 8 пора Қуръон ўқишни одат қилиб, умр бўйи тарк қилмаган эканлар. У кишинг одатлари фақатгина шу куни тарк бўлган экан.

Хушларига келиб сўраганлари: «Оёғим қани?» – бўлган экан. Кесилган оёқларини олиб келиб кўрсатишибди. У зот уни ўпиб шундай дер эканлар:
«Эй оёғим, кечалари сенинг устингда мени масжидга юргизган Аллоҳга қасамки, мен сени ҳаргиз ҳаромга босмаганман. Мендан рози бўлгин».


@ALRISALAH_UZ
406 views09:05
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:38:58 ҚАЛБ КЎЗИ

Имом Шотибий роҳимаҳуллоҳ бир куни кишиларга Қуръон ўргатаётган эди. Имом одатда дарсга келганларни навбати билан ўқитар, аввал биринчи келган кишини, сўнгра иккинчи келган кишини ва ҳоказо...
Аммо бу сафар у одатига хилоф қилиб: “Бугун иккинчи бўлиб келган киши ўқисин!”, деди ва биринчи бўлиб келган кишини ташлаб ўтди.
Имомнинг кўзлари кўрмас эди. Иккинчи бўлиб келган киши қироат қила бошлади. Биринчи бўлиб келган киши ўйлай бошлади: ”Имом нега мени ташлаб ўтиб кетди?!”. Бирдан ёдига жунуб ҳолида, ғусл қилишни унутиб уйдан чиқиб келавергани тушди. У уйига қайтиб бориб ғусл қилди. Сўнгра қуръон мажлисига қайтиб охирги сафда ўтирди. Шунда имом Шотибий одатига хилоф равишда: “Энди биринчи бўлиб келган киши ўқисин!”, деди.
Аллоҳ имомнинг басиратини Қуръон нури билан мунаввар қилган эди. У кўзи очиқлар кўрмаган нарсани кўрган эди!
Аллоҳ барчамизнинг қалб кўзимизни очсин!

@ALRISALAH_UZ
371 views08:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:38:58 АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИНИ САНАБ АДОҒИГА ЕТОЛМАЙСАН

Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.


@ALRISALAH_UZ
324 views08:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:38:33 ИХЛОС БИЛАН ДУО ҚИЛГАН ЭДИ ЎҒЛИ ТУЗАЛДИ

Биродарларимиздан бирининг ўғли жуда оғир касалликка учради. У касалга дучор бўлганларнинг миллиондан бири тузалар экан.
Афтидан, ўта кучли ихлос, мукаммал таваккул ва мустажоблигига ўта қувватли ишонч билан дуо қилган шекилли, кеча ўғли ҳақида сўраган эдим: «Аллоҳ таоло ўғлимни бу дарддан бутунлай фориғ этди. Тузалиши қийин дард эди, аммо энди қўрқув ва хавотирга ўрин қолмади», деб жавоб берди.
«Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд» (барча мулк ва барча ҳамд У Зотга хосдир). Яъни Ўзига лойиқ бўлган мутлақ қодир ва Ўзига хос бўлган мутлақ комил Зотдир.
Ҳадисда ким буни ўн бора айтса Исмоил алайҳиссалом фарзандларидан ўн кимсани озод қилгандек бўлар, деб айтилган (Бухорий ва Муслим ривояти).

Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан
.

@ALRISALAH_UZ
293 views08:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:38:13 НУБУВВАТ АХЛОҚЛАРИДАН
Ямома аҳлининг саййиди Самома ибн Асол Ҳанафий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёмонликни ирода қилган ҳолда Мадина кўчаларида кетаётган эди. Муҳаммад ибн Маслама бошқариб келаётган қўшин уни тутиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига олиб келишди. Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бу асирга яхши муомала қилинглар, – дея илтифот қилдилар.
Сўнг уйларига кириб аҳилларига:
– Бор таомларингизни ҳозирлаб Самомага чиқариб юборинглар, – дедилар.
Яна бир туяни топиб келтирдилар. Эрталаб ва кечки пайтда сутини соғиб беришга буюрдилар.
Кейин унинг олдига кириб:
– Хўш, Самома! Аллоҳ сенга имкон бердими?
– дедилар.
– Эй Муҳаммад! Агар ўлдирмоқчи бўлсанг, қоним учун ўлдирақол! Мабодо, афв қилмоқчи бўлсанг, шокирлик ила афв қилақол! Агар молимни олмоқчи бўлсанг, сўра, хоҳлаганингча берай, – деди Самома.
Учинчи куни бўлганида афв қилиб қўйиб юбордилар. Самома чиқиб кетиб, яқин орадаги сув бор жойга борди. Ғусл қилиб покланди. Кийимларини поклади. Кейин масжидга кириб:
– Эй Муҳаммад! Аллоҳга қасамки, мен учун ер юзида сенинг юзингчалик нафратли юз йўқ эди.
Энди эса сенинг юзинг ҳамма юзлардан ҳам кўра ёқимлироқ бўлиб қолди. Мен учун динларнинг орасида сенинг динингдек нафратлироқ дин йўқ эди, энди эса дининг мен учун ҳамма динлардан кўра маҳбуброқ бўлиб қолди. Мен учун шаҳарлар орасида сенинг шаҳрингдан ёқимсиз шаҳар йўқ эди, энди эса сенинг шаҳринг мен учун энг маҳбуб шаҳар бўлиб қолди, – деб ҳақ шаҳодатни келтириб мусулмон бўлди. Сўнг умра учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан изн сўради.
Самома Маккага келганида одамлар унинг мусулмон бўлганини билишди.
– Ҳой Самома! Динингдан кечдингми? – сўрашди улар.
– Мен Исломга кирдим. Муҳаммаднинг динига эргашдим, – жавоб берди у.
Ўлдирмоқчи бўлишди­ю, бироқ унинг қавмидан қўрқишди. Чунки буларни ғалла билан, асосан, Ямома халқи таъминлар эди.
– Аллоҳга қасамки, мен сизларга Расулуллоҳ изн бермагунларича зинҳор буғдой донини бердирмайман, – деди Самома.
Дарҳақиқат, Ямомага қайтгач, Макка аҳлига буғдой соттирмай қўйди. Бу эса маккаликларнинг очарчиликда қолишларига сабаб бўлди. Чорасиз қолган Макка аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга одам жўнатиб, Аллоҳнинг номини ўртага қўйиб, қариндошлик ҳурматидан Самома қилаётган ишни тўхтатишини илтимос қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Самомага буғдой беришни сўраб хат ёздилар.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

@ALRISALAH_UZ
293 views08:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:32:39
Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
      «У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган ҳолда чиқариб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар»
(Ар-Раҳмон сураси, 19–20-оятлар).

      Ибн Журайж, ояти каримадаги “икки денгиз”дан мурод чучук ва шўр сувли денгизлар эканини айтган.

Бундан ташқари Аллоҳ таоло Фурқон сурасида бундай марҳамат қилади:
      «(Аллоҳ) ик­ки денгиз (дарё)ни буниси жуда чучук, униси жуда шўр қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида тў­сиқ ва пухта парда қилиб қўйган Зотдир» (53-оят).


@ALRISALAH_UZ
277 views08:32
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:20:58
«Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда унга киринглар»
(Зумар сураси, 73 оят).

Жаннат аҳлига илк лаҳзада айтиладиган сўзлар мана шудир.

Аллоҳим, барчамизни мана шу сўзларни эшитадиганлар қаторидан қилсин!

@ALRISALAH_UZ
289 views08:20
Ochish/sharhlash