Get Mystery Box with random crypto!

Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:       «У икки (хи | ALRISALAH | ibratli kanal

Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
      «У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган ҳолда чиқариб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар»
(Ар-Раҳмон сураси, 19–20-оятлар).

      Ибн Журайж, ояти каримадаги “икки денгиз”дан мурод чучук ва шўр сувли денгизлар эканини айтган.

Бундан ташқари Аллоҳ таоло Фурқон сурасида бундай марҳамат қилади:
      «(Аллоҳ) ик­ки денгиз (дарё)ни буниси жуда чучук, униси жуда шўр қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида тў­сиқ ва пухта парда қилиб қўйган Зотдир» (53-оят).


@ALRISALAH_UZ