Get Mystery Box with random crypto!

ИХЛОС БИЛАН ДУО ҚИЛГАН ЭДИ ЎҒЛИ ТУЗАЛДИ Биродарларимиздан б | ALRISALAH | ibratli kanal

ИХЛОС БИЛАН ДУО ҚИЛГАН ЭДИ ЎҒЛИ ТУЗАЛДИ

Биродарларимиздан бирининг ўғли жуда оғир касалликка учради. У касалга дучор бўлганларнинг миллиондан бири тузалар экан.
Афтидан, ўта кучли ихлос, мукаммал таваккул ва мустажоблигига ўта қувватли ишонч билан дуо қилган шекилли, кеча ўғли ҳақида сўраган эдим: «Аллоҳ таоло ўғлимни бу дарддан бутунлай фориғ этди. Тузалиши қийин дард эди, аммо энди қўрқув ва хавотирга ўрин қолмади», деб жавоб берди.
«Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд» (барча мулк ва барча ҳамд У Зотга хосдир). Яъни Ўзига лойиқ бўлган мутлақ қодир ва Ўзига хос бўлган мутлақ комил Зотдир.
Ҳадисда ким буни ўн бора айтса Исмоил алайҳиссалом фарзандларидан ўн кимсани озод қилгандек бўлар, деб айтилган (Бухорий ва Муслим ривояти).

Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан
.

@ALRISALAH_UZ