Get Mystery Box with random crypto!

Agro-Olam.Uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi agroolamuz — Agro-Olam.Uz | Расмий канал A
Telegram kanalining logotibi agroolamuz — Agro-Olam.Uz | Расмий канал
Kanal manzili: @agroolamuz
Toifalar: Hayvonlar , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 20.82K
Kanalning ta’rifi

Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар шунингдек барча фойдали маълумот, видео лавҳа ва китоблар фақат бизда.
Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin
Реклама: @AgroOlamGroup

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-06-05 06:01:59
Ишонган хўрозинг шунақа алкаш бўлса эрталаб аниқ ишга кеч қоласаналкаш

Дўст ва яқинларга ҳам яхши кайфият улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
3.0K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-06-05 05:22:55
Хаёт ташвишлари буқаларни
хам ўтқазиб қўймоқда


Дўст ва яқинларга ҳам яхши кайфият улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
2.9K viewsedited  02:22
Ochish/sharhlash
2023-06-05 03:00:54
Бош пиёз уруғи етиштириш технологияси

Ўғитлаш. Гектарига 20-30 тонна чириган гўнг 1-1,5 ц аммиак селитраси, 3-5 ц суперфосфат ҳамда 2-3 ц калий тузи экишгача берилиши тавсия этилади. Ўсув даврида 2 марта (чин барг чиқарганда ва пиёзбоши шакллана бошлаганида) гектарига ҳар сафар 120-160 кг аммоний селитраси, 120-160 кг суперфосфат билан озиқлантирилади.

Экиш муддати. Уруғлик пиёзлар кузда ёки эрта бахорда экилади. Лекин, кузда сентябр охири, октябр бошларида экилса, юқори уруғ ҳосили олинади.

Парваришлаш. Уруғлик пиёз майдонида кўпинча сохта ун шудринг касаллиги учраб, катта зарар кузатилади. Бу касаллик бўлган ўсимликларга бордо суюқлигининг 1 % ли эритмаси, цинеб, купрозан, мис хлориднинг 0,5 % ли суспензияси, Тилт, Топаз 100 ва фундазол (0,3-0,4 кг/га) кўлланилади.
Давомини ўқиш https://agro-olam.uz/bosh-piyoz-urugi-etishtirish-texnologiyasi

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
2.6K views00:00
Ochish/sharhlash
2023-06-05 02:59:01 Бугун 5 июнь ҳафтанинг душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотлари

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +20..+22, кундузи +35..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +18..+23, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +22..+27 даража иссиқ бўлиши кутилади.
2.4K views23:59
Ochish/sharhlash
2023-06-04 18:07:38
Қайнонаси келинига ҳамма жойни озода тутинг деган экан

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
3.5K viewsedited  15:07
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:34:01
Швиц зотли сигирлар ҳақида

Швиц қорамоллари кўриниши жигаррангнинг турли хил – очдан тўқгача кўринишида бўлади. Бўйни, калласи ва гавдасининг олд тарафи одатда тўқроқ рангда. Қорамол йирик, бақувват скелетга эга. Гавдаси узунлиги 163-170 см, яйрасида узунлиги 131-135 см. Калласи катта эмас, пешонаси кенг, шохлари охири қорароқ рангда. Бурни қора-қўрғошин рангда. Бўйни қисқа, кўкраги чуқур (64-70 см) ва кенг (43-46 см), яхши ривожланган кўкрак ости билан. Кўкраги диаметри 185-190 см, елкаси ва орқа умуртқаси текис. Елини катта эмас, косасимон кўринишда.

Вояга етган урғочи қорамол вазни– 560-800 кг, ҳўкизлари – 700-1000 вазнга эга. Янги туғилган бузоқчалар вазни 39 кг атрофида, улар 6 ойлик ёшда ўртача 160-185 кг, 12 ойлигида ўртача 250-370 кг вазнга эга бўлишади. Кунлик ўсиш даражаси – 700-950 гр/кун. Соф гўшт чиқиш миқдори 59%. Юқори сифатли гўштга эга. Сут маҳсулдорлиги 3500-5000 кг. Баъзи қорамоллар 10000 кг гача сут маҳсулдорлигига эга. Сут ёғлилиги 3,4-4% атрофида...
Давоми бу ерда https://agro-olam.uz/sviz-zotli-sigirlar

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
2.9K views14:34
Ochish/sharhlash
2023-06-04 17:00:09
Нажимни жахли чиқса ёмон бўлади

Дўст ва яқинларга ҳам яхши кайфият улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
2.7K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash
2023-06-04 16:20:45
Тарвузхўр болажон

Дўст ва яқинларга ҳам яхши кайфият улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
3.0K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2023-06-04 15:07:02
#фойдали_маълумот
1 ой давомида ҳар куни 1 бўлак саримсоқ истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар бўлади?

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
2.9K views12:07
Ochish/sharhlash
2023-06-04 14:01:02
Помидор ўсимлиги ёқтирмайдиган етти омил

1. Баргдан суғориш

Помидорлар поя ва баргга сув тегишини ёқтирмайди. Шунинг учун уларни томиридан суғориш керак. Ҳатто иссиқ ҳавода ҳам бу тарзда экинларни «совитиш» керак эмас. Бундай суғоришдан сўнг энг камида - баргда қолиб кетган сув қолдиқлари экинни куйдириши мумкин, ундан ҳам ёмони эса –фитофтороз ривожланиши келиб чиқиши мумкин.

2. Ортиқча сув

Помидорни бутун эгат юзаси бўйлаб суғормаслик лозим. Акс ҳолда илдизларга кислород келишини тўсиб қўясиз ва экин нафас ололмайди. Томчилатиш тизимини ўрнатиш зарур.

3. Оғир тупроқлар

Агар томорқангиздаги ер оғир лойли тупроқдан иборат бўлса, помидор экишдан олдин у ерга қора тупроқ аралаштиринг. Оғир тупроқларда илдизларга кислород яхши ўтмайди ва ўсимлик нобуд бўлиши мумкин. Доимий равишда ерни юмшатиб туринг, эҳтиёт бўлинг – илдизларга зарар бериб қўйманг.

4. Паст эгатлар

Ер сатҳида помидорларни экмаган маъқул. 15-20 сантиметр баландликдаги кўтарма эгатлар қилинг.

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz
5.3K views11:01
Ochish/sharhlash