Get Mystery Box with random crypto!

Швиц зотли сигирлар ҳақида Швиц қорамоллари кўриниши жигарра | Agro-Olam.Uz | Расмий канал

Швиц зотли сигирлар ҳақида

Швиц қорамоллари кўриниши жигаррангнинг турли хил – очдан тўқгача кўринишида бўлади. Бўйни, калласи ва гавдасининг олд тарафи одатда тўқроқ рангда. Қорамол йирик, бақувват скелетга эга. Гавдаси узунлиги 163-170 см, яйрасида узунлиги 131-135 см. Калласи катта эмас, пешонаси кенг, шохлари охири қорароқ рангда. Бурни қора-қўрғошин рангда. Бўйни қисқа, кўкраги чуқур (64-70 см) ва кенг (43-46 см), яхши ривожланган кўкрак ости билан. Кўкраги диаметри 185-190 см, елкаси ва орқа умуртқаси текис. Елини катта эмас, косасимон кўринишда.

Вояга етган урғочи қорамол вазни– 560-800 кг, ҳўкизлари – 700-1000 вазнга эга. Янги туғилган бузоқчалар вазни 39 кг атрофида, улар 6 ойлик ёшда ўртача 160-185 кг, 12 ойлигида ўртача 250-370 кг вазнга эга бўлишади. Кунлик ўсиш даражаси – 700-950 гр/кун. Соф гўшт чиқиш миқдори 59%. Юқори сифатли гўштга эга. Сут маҳсулдорлиги 3500-5000 кг. Баъзи қорамоллар 10000 кг гача сут маҳсулдорлигига эга. Сут ёғлилиги 3,4-4% атрофида...
Давоми бу ерда https://agro-olam.uz/sviz-zotli-sigirlar

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz