Get Mystery Box with random crypto!

Помидор ўсимлиги ёқтирмайдиган етти омил 1. Баргдан суғориш | Agro-Olam.Uz | Расмий канал

Помидор ўсимлиги ёқтирмайдиган етти омил

1. Баргдан суғориш

Помидорлар поя ва баргга сув тегишини ёқтирмайди. Шунинг учун уларни томиридан суғориш керак. Ҳатто иссиқ ҳавода ҳам бу тарзда экинларни «совитиш» керак эмас. Бундай суғоришдан сўнг энг камида - баргда қолиб кетган сув қолдиқлари экинни куйдириши мумкин, ундан ҳам ёмони эса –фитофтороз ривожланиши келиб чиқиши мумкин.

2. Ортиқча сув

Помидорни бутун эгат юзаси бўйлаб суғормаслик лозим. Акс ҳолда илдизларга кислород келишини тўсиб қўясиз ва экин нафас ололмайди. Томчилатиш тизимини ўрнатиш зарур.

3. Оғир тупроқлар

Агар томорқангиздаги ер оғир лойли тупроқдан иборат бўлса, помидор экишдан олдин у ерга қора тупроқ аралаштиринг. Оғир тупроқларда илдизларга кислород яхши ўтмайди ва ўсимлик нобуд бўлиши мумкин. Доимий равишда ерни юмшатиб туринг, эҳтиёт бўлинг – илдизларга зарар бериб қўйманг.

4. Паст эгатлар

Ер сатҳида помидорларни экмаган маъқул. 15-20 сантиметр баландликдаги кўтарма эгатлар қилинг.

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz