2023-06-11 16:18:02
Ер ости томчилатиб суғориш (ЕТС) нима? Бу суғориш ва фертигация технологияси бўлиб, унда тупроқ остига махсус томчилатувчи трубка қўйилади ва мазкур трубка у ерда камида 10-15 йилгача қолади.
АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатларда бу технология узоқ вақтдан бери маълум бўлиб, у SDI (ер ости томчилатиб суғориш) деб номланади ва ҳозирги кунда айни усул янгича импульсга эга бўлди. Негаки, бу борада кўплаб янги ёндашувлар ишлаб чиқилган.
Асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:- катта миқдорда сувни тежаш;
- экинлар ҳосилдорлигининг кескин ошиши;
- етиштириладиган маҳсулотлар сифати ошиши, айниқса, Ўзбекистон иқлимида;
- катта миқдорда минерал ўғитларни тежаш;
- суғориш насослари учун ишлатиладиган электр энергиясини катта миқдорда тежаш;
- ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни тежаш;
- суғориш ва ўсимликларни ҳимоялаш учун ишчи кучини тежаш;
- ёқилғи-мойлаш материалларини тежаш (кам миқдордаги операциялар ҳисобига);
Асосий камчиликлари:- биринчи босқичда нисбатан юқори инвестициялар (аммо, улар жуда тез ўзини оқлайди);
- тупроқ ва ҳудудни ўрганиш ҳамда тизимни режалаштиришга қўйиладиган юқори талаблар;
- сув сифатига юқори талаблар (гарчи улар муваффақиятли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун доимо юқори бўлса-да);
- агар бир йиллик экинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, алмашлаб экишни пухта режалаштириш;
- кемирувчилардан зарарланиш хавфи;
- илдизга зарар етиши хавфи (осонлик билан ҳал қилинади).
Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг! @AgroOlamUz
3.3K views13:18