Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.91K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 147

2022-10-08 10:53:54
Акция! МТЗ Беларус Тракторларини муддатли тўлов асосида тақдим этамиз!

МТЗ Беларус 80Х нарҳи: 371 000 000 сўм

Муддатли тўлов акциясининг шартлари:

Бошланғич тўлов: 50%

12 ойга:
Йиллик устама: 0%
5% бир марталик комиссия.

24 ойга:
Йиллик устама: 10%
3% бир марталик комиссия.

36 ойга:
Йиллик устама: 12%
3% бир марталик комиссия.

48 ойга:
Йиллик устама: 15%
3% бир марталик комиссия.

Қишлоқ хўжалиги техникасини фойдали нархларда харид қилинг!

+998 71 280 00 71
+998 71 280 00 72

Батафсил маълумотни бизнинг каналдан олишингиз мумкин:
@toshkent_tractors
2.1K views07:53
Ochish/sharhlash
2022-10-08 10:26:56
Қулпунайнинг ажойиб нави. Алба.

Альба
- ремонтант бўлмаган қулупнай нави бўлиб, Италиянинг Чезена шаҳридаги New Fruits компаниясининг мутахассислари томонидан 2000 йилларда яратилган. Альба машҳур Альбион навининг авлоди  ҳисобланади. Альба жуда эрта пишиб етиладиган нав сифатида Ўзбекистон шароитида апрель ойининг 2 ярмида пишиб етилади. Мевалари йирик 30-50 гр, тўғри формадаги коник шаклда бўлади. Мазкур қулупнай нави эрта пишадиган навлар ўртасида энг яхшиларидан ҳисобланиб, Италия, Россия, Украина, Белорусия ва Жанубий Қозоғистонда ҳам кўп етиштирилади. Альба - катта майдонларда етиштиришга мўлжалланган саноат нави саналади, узоқ масофага ташишга чидамли, ажойиб таъм ва бозоргирлиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистонда хам бу навлар аста кўпайтирилмоқда.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
2.2K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-10-08 08:18:37 Агро хаёт pinned a video
05:18
Ochish/sharhlash
2022-10-08 06:00:36
Хурмо истеъмоли кимлар учун тақиқланган? Болалар учун қанчалик хавфли?

Биламиз хурмо шифобахш ва витаминларга бой. Хозир хурмо аста секин пишиб етилмоқда. Лекин унинг зарарини хам биласизми?

Ичакларда ёпишиш ва ич қотиш ҳолатларида хурмо тановул қилиш мутлақо мумкин эмас, чунки таркибидаги танин моддаси ўткир ичак тутилишига олиб келиши мумкин;
Панкреартит ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида тақиқланади;

Хурмо таркибини шакллантирувчи бирикмалар моддалар алмашинуви жараёнини секинлаштириши мумкин. Шу важга кўра, семиришга мойил ва тез вазн олувчилар учун тавсия этилмайди;

Ўн ёшга тўлмаган болаларнинг хурмо истеъмол қилишини иложи борича чеклаш мақсадга мувофиқдир: танин ошқозон шарбати билан ёпишқоқ аралашма ҳосил қилади, бу овқат ҳазм қилиш муаммоларига олиб келади;

Шифокорлар хурмо таркибидаги шакар миқдори кўп деб ҳисоблайдилар ва диабетдан азият чекувчи беморларга ушбу мева истеъмолини тавсия этмайдилар;

Ҳомиладорлик даврида ҳам меъёрни инобатга олиш зарур: худди бошқа ёрқин мевалар сингари, хурмо ҳам аллергик реакция чақириши мумкин.

Ва яна бир инкор этиб бўлмайдиган қоида: хурмони совуқ сув ва сут билан бирга ейиш мумкин эмас, бу бирикма ҳазм бўлмайди ва ошқозон бузилишига олиб келади.

Танишларга юборинг.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
3.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-10-07 20:30:55 Агро хаёт pinned a photo
17:30
Ochish/sharhlash
2022-10-07 18:38:01
Қовун қоқи! Тайёрлаш усули.

Қуритилган қовун қимматли озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади.

Қовунни офтобда оддий усул ёки маҳсус қуритгич шкафларда қуритилади.

Қовун қоқини ҳамма навлардан тайёрлаш мумкин, қовун этининг тиғизлик даражасига қараб, қуритиш ва қирқишнинг турли усулидан фойдаланилади.

Эти тиғиз бўлган навлар оддий усулда илмоқларда, эти бўш, юмшоқ этли навлар сўкчакларга ёйиб 2-3 кун қуритилади, сўнгра яхши қуриб етилиши учун зангламайдиган симларга осиб қўйилади.

Қовун қоқини об-ҳаво шароити ва қовун тилимларининг қалинлигига кўра, қуритиш 6-14 кунга боради.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
Каналга аъзо бўлинг!

https://t.me/agro_hayot
3.0K views15:38
Ochish/sharhlash
2022-10-07 17:30:17
Путинга қишлоқ хўжалигига алоқадор антиқа совғалар бериш давом этмоқда.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Владимир Путиннинг туғилган кунига совға сифатида Россияга қовунлар олиб борди.

Беларус президенти Александр Лукашенко 70 ёшни қаршилаган Владимир Путинга трактор совға қилди.
2018- йили Лукашенко Путинга тўрт қоп картошка совға қилган эди.

МДХ давлатлари рахбарлари Владимир Путинга аграр сохага оид совғалар беришидан қандай маъно борлигини изоҳлаш қийин.

Энг сара агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
3.0K views14:30
Ochish/sharhlash
2022-10-07 16:28:48
Qishloq xo'jaligi mahsulotlarini eksport qilish uchun qutilar.

Hajmi 400-300-180
Qutining og'irligi: 0.4 kg
Sig'im 5-6 kg
_
Hajmi 600-400-240
Qutining og'irligi: 1kg
Sig'im 20 kg
_
Hajmi 600-400-150
Qutining og'irligi: - 0.75kg
Sig'im 10-12 kg +99898 124 03 88
Telegram: @yashikivtashkente
www.ящик.uz
2.9K views13:28
Ochish/sharhlash
2022-10-07 14:09:02
Чили давлатида узум хомток қилиш жараёни. Юз гектар узум плантацияси масаласини битта одам хал қила олади.

Танишларга юборинг.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг. Каналга аьзо бўлинг.

https://t.me/agro_hayot
3.2K views11:09
Ochish/sharhlash
2022-10-07 12:18:17
Лимон дарахти баргларининг сарғайиш сабаблари:

1 – Сабаб: Ортиқча намлик ёки суғориш сабабли

Лимон дарахти сувни яхши ўтказувчи ва бўш тупроқларни ҳуш кўради. Иссиқхона шароитида суғориладиган сув, аксарият холларда чиқиб кетмайди ва иссиқхонада ортқича сув йиғилади ва бу тупроқ намлигининг ортишига сабаб бўлади. Намлик юқори бўлган тупроқларда дарахт ёки ўсимлик илдизлари етарлича нафас ололмайди ва стресга тушади, натижа физиологик жараёнлар бузилади ва буларнинг аломатларидан бири, баргларнинг сарғайиши.

Буни бартараф қилиш учун, лимон дарахтлари ўстирилаётган тупроқ шароитининг намлигини яхши назорат қилиш зарур ва суғориш жараёнида ортиқча сув туриб қолишининг олдини олиш зарур. Бундан ташқари, қиш мавсумларида намлик нафақат суғориш, балки иссиқхона ичидаги парланишдан ҳам ортади.

2 – Сабаб: Озуқа етишмаслиги сабабли - Азот (N)

Бу энг кўп тарқалган сабаблардан яна бири ҳисобланади.

Лимон дарахти Азотни (N) Фосфор (P) ва  Калийдан (K) икки ҳисса ортиқча талаб қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Шу сабабдан лимон дарахтларини озиқлантиришда озуқаларни 2:1:1 NPK нисбатида бериш тавсия қилинади.

Лимон дарахтларида Азот (N) етишмаслиги оқибатида фотосинтез жараёни ишдан чиқади ва натижада баргларлар сарғаяди. Лимон дарахтларида Азот (N) етишмовчилиги дастлаб ёши катта барглардан ва аста секинлик билан ёш баргларда намоён бўлади. Лимон дарахтлари учун Азот (N) энг асосий озуқалардан бири ҳисобланади. Барглари қай ҳолда сарғайишига эътибор беринг, агар дастлаб ёши катта барглар ва сўнг ёш барглар сарғайса, демак баргларнинг сарғайиш сабаби Азот (N) етишмаслигидир.

Бунинг ечими, лимон дарахтларини Азот (N) билан озиқлантириш.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
3.1K viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash