Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда қовундан қурт чиқаётган фотолар тарқаябди | Агро хаёт

Ижтимоий тармоқларда қовундан қурт чиқаётган фотолар тарқаябди. У қандай қурт? Қутилиш йўли борми?

Юртимизга асосан Кавказ ва Кавказолди ҳудудларидан қовун пашшаси кириб келган. У полиз экинларига жиддий зарар етказиб, ҳатто экспорт хажмини камайишига сабаб бўлиши мумкин. Албатта, унга қарши курашилмаса.

Баъзи ҳолларда иштаҳа билан ювиб, эндигина қовунни кесганингизда унга ички ўрта қисмига қурт тушганига гувоҳ бўласиз. Бу ҳам биз юқорида айтган, илмий номи Саrроmуа pardalina Bigot деб аталувчи мазкур зараркунанданинг “иши”.

Қовун пашшаси бизнинг шароитда мавсум давомида уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради. Қиш мавсумида 5-15 сантиметр тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида сақланиб, май, июнь ойларида, яъни қовун палакларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади.

Пашша қовун ёки тарвузнинг ёш ниҳоллари шираси билан озиқланади. Ҳар бир етилган наслдан кейин зараркунандаларда яна 23-30 кундан сўнг насл пайдо бўлади. Битта пашша қовун пўсти остига бир дона тухум қўяди, ҳаммаси бўлиб 120 донагача тухум қўяди. 3-4 кундан сўнг тухумдан қурт чиқиб қовун (тарвуз)нинг юмшоқ қатламига илонизи йўл қолдирган ҳолда кириб боради ва озиқланади. Қурт оқ-сарғиш рангда бўлиб, узунлиги 5-12 мм. бўлади. Қурт қовун ичида 10 кун атрофида яшагандан сўнг у ерни тарк этади ва 15 см. чуқурликда, тупроқ ичида ғумбакка айланади. Оқибатда, қовунлар пишмасдан далада чириб, айниб кетади. Ёки пишганда ҳам унинг ичида бактерия ва ҳатто қуртлар тушади. 

Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси маълумотига кўра, қовун пашшасига қарши биологик кураш ҳам яхши самара бериши мумкин. Бугунги кунда бу зараркунанданинг табиатдаги кушандалари аниқланган. Олтинкўзлар оиласига мансуб ҳашаротлар алоҳида ўрин эгаллайди. Қовун пашшасига қарши уларни қўллаш яхши самара беради. Махсус био ва вет дўконларда хам қовун пашшасига қарши воситалар олишингиз мумкин.

Боғдорчилик ва деҳқончилик тавсияларини фақат бизнинг каналда кузатинг

https://t.me/agro_hayot