Get Mystery Box with random crypto!

Гилос парвариши. Мева кам қилиши сабаби. Одатда гилоснинг 2 | Агро хаёт

Гилос парвариши. Мева кам қилиши сабаби.

Одатда гилоснинг 2 тури мавжуд: ширин ва аччиқ (нордон). Ширин гилос ҳўл мева сифатида истеъмол қилинса, аччиқ гилос эса асосан пишириқларда ва консервалашда ишлатилади. Гилос дарахти ўта нозик бўлиб турли ҳил касалликлар (монилиоз, бактериал некроз, цитоспороз, илдиз бўғзи) туфайли осонгина нобуд бўлиши мумкин.

Гилос дарахтларини парваришлаш мушкуллигини инобатга олган ҳолда, уларни яхши намлик ўтказувчан ва сунъий равишда кўтарилган тупроққа экиш тавсия қилинади. Аччиқ гилослар ўз-ўзини чанглатиш ҳусусиятига эга, аммо ширин гилослар яхши ҳосил бериши учун чанглатувчи навлари билан бирга экилиши керак.

Кўчатларни экиш учун қуёш нури кўп тушадиган жой танлаш зарур. Гилос дарахти бир кунда камида 6 соат қуёш нурига тўйиниши зарур.
Улар мунтазам туман тушиб турадиган ҳудудларда яхши ўса олмайдилар, айникса, ёз мавсумида тушадиган туман уларни қуёшдан тўйинишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Дарахтга сийраклаштириш қаватлаш усулида шакл берилади, ён шохлари 2–3 қават қилиб қолдирилади. Қуёш нури дарахт ичига яхши кириши учун ҳар йили ўсган шохлари 10% га қисқартириб буталанади. Дарахтларнинг қариш даврида 4–5 ёшли шохлари кесилиб кўпроқ ёшартирилади. Агар куртак ҳаракатга келишидан олдин 3% ли ва гул тўкилгандан сўнг 1% ли бордо суюқлиги билан ишлов берилса, гилос дарахтларида кўп учрайдиган бактериал рак (елим чиқиш) касаллиги олдини олиш мумкин.

Гилос дарахти кўп сувга чидамсиз ҳисобланади. Кўп суғориш илдиз чириши ва бошқа касалликларларга чалинишига сабаб бўлади. Сувни яхши ўтказмайдиган тупроқлар гилос дарахти илдизлари учун муаммо туғдиради. Шунинг учун, оғир тупроқ шароитларида дарахтлар атрофида сув кўлмаклаб (йиғилиб) қолиши хавфи олди олиниши керак. Ёз давомида дарахтлар ривожланишини таъминлаш учун ариқ билан суғорилса ҳар 10 кунда бир марта ёки томчилатиб ҳар 2 кунда бир суғориш мақсадга мувофиқ.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot