Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.53K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 150

2022-10-06 16:56:23
Бодомдан кўп хосил олиш сири.

Юқори хосил олиш мақсадида бодомларга чириган гўнга минерал ўғитлардан қўшиб солинса яхши натижа беради. Кўчатларнинг яхши ўсиши учун 4-5 ёшга қадар органик ўғитлардан ва 60-80 гр азот ўғити солиш керак. Суст ривожланаётган ёш нихолларга фосфор ва калий хам берилса айни муддао. Беш ёшдан катта бодомларга хар йили гектарига 120 кг азот, 90 кг фосфор, 40-60 кг калий ва 20-30 тонна чириган гўнг (2-3 йилда бир) 35-40 см чуқурликка бериш керак. Айни вақтда яьни октябр ва ноябрда органик, фосфор ва калийли ўғитлар берилса кейинги йил хосили учун пойдевор қўйган бўласиз.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
2.0K viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2022-10-06 15:55:04
Case Puma 155

Двигатель қуввати – 116 кВт
Трактор узунлиги – 4450 мм
Кенглиги – 2490 мм
Иш жараёнидаги баландлиги – 2900 мм
Максимал тезлик – 40 км/соат
Оғирлиги – 6400 кг

Мурожат учун телефон:
+998 71 280 00 71
+998 71 280 00 72

Батафсил маълумотни бизнинг каналдан олишингиз мумкин:
@toshkent_tractors
2.1K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-10-06 13:36:56
Анор меваси сифат кўрсаткичларини пасайтирувчи ва маҳсулот йўқотилишига олиб келувчи омиллар

Анор меваси агротехнологиясини нотўғри ўтказилиши – нав хусусиятлари яхши шакилланмайди, мева пўсти қалин ва доналари сувсиз бўлади;

Мева пишиш даврида нотўғри суғорилиши меваларни ёрилиб кетишига сабаб бўлади;

Мева пишган даврида ёмғирда қолиши – анор меваларида ёрилиш кузатилади;

Мевани териб олиш жараёнида механик шикастланиши - сақлаш жараёнида мевани ички қисмида чириш ҳолати рўй беради;

Мевани қадоқлаш жараёнида меъёридан ортиқча юкланиши – меванинг шикастланиш ва сифати бузилишига олиб келади;

Сақлаш жараёнида ҳароратни кескин ўзгариши – мева сифати ички қисмини чиришига олиб келади. 

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
2.3K viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2022-10-06 11:17:08
Олманинг чириб қолиши.  Кулранг чириш касаллиги.

Бу касаллик билан тўлиқ зарарланган олма,  гўёки димлаб пиширилган олмага ўхшаб қолади.  Намлик юқори бўлган мухитда касаллик замбруғи оқиш тус олади. 
Қарши кураш:  Касаликка қарши,  теримдан бир икки  ой аввал,  таркибида тиофанат метил,  масалан Топсин М ва Каптан бўлган фунгидсидлар билан  2-3 марта ишлов бериш керак.  Шунда яхши  натижага эришиш мумкин. 

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
2.5K views08:17
Ochish/sharhlash
2022-10-06 10:13:16
Qishloq xo'jaligi mahsulotlarini eksport qilish uchun qutilar.

Hajmi 400-300-180
Qutining og'irligi: 0.4 kg
Sig'im 5-6 kg
_
Hajmi 600-400-240
Qutining og'irligi: 1kg
Sig'im 20 kg
_
Hajmi 600-400-150
Qutining og'irligi: - 0.75kg
Sig'im 10-12 kg +99898 124 03 88
Telegram: @yashikivtashkente
www.ящик.uz
697 views07:13
Ochish/sharhlash
2022-10-06 10:11:26
Сабзи, турп ва шолғомни тўғри ўғитлантириш.

Бўз тупроқларда сабзи етиштирилганда юқори хосил олиш учун гектарига соф холда 220 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий бериш керак.
Хайдовдан аввал гектарига тук холатда аммофос 260 кг, 200 кг калийнинг хаммасини ерга ишлов бериш даврида берилади.
Биринчи озиқлантириш сабзини ўтоқ қилиб, ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг аммофосни 87 кг, 240 кг карбамидни солиш керак.
Иккинчи озуқа 2-3 барг пайдо бўлганда 240 кг карбамид берилади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
696 viewsedited  07:11
Ochish/sharhlash
2022-10-06 06:01:17
Токнинг хлороз касаллиги

Бу касаллик туфайли барглар аста секин ўзининг яшил рангини ўзгартиради.  Аввалига сарғиш кейин эса оқариб,  сарғайиб кетади.  Натижада новдалар ўсишдан тўхтайди,  ингичка,  калта бўлиб қолади.  Хлороз кучли ривожланса,  барглар аста секин қўнғирлашиб қуриб қолади.  Баъзан узум дарахтлари бу касаллик натижасида қуриб қолиши мумкин.  Агар хлороз,  токларнинг гуллаш даврига тўғри келиб қолса,  бу жуда хавфли.  Чунки узумлар умуман тугмай қолиши ёки майдалашиб қолиши мумкин.  Хлорознинг пайдо бўлишининг жуда кўп сабаблари бор.  Асосий сабаби ер ости сувларининг кўтарилиши,  ёки хаддан ортиқ кўп суғорилиши натижасида илдизлар чиришига сабаб бўлади.  Бу эса хлорозга олиб келади. Махсус агро воситалар сотиладиган дўконлар махсулоти орқали албатта бу касаликка қарши курашиш мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
2.1K viewsedited  03:01
Ochish/sharhlash
2022-10-05 18:05:43
Помидор теримидан лавха. Озарбайжон.

Глобал қурғоқчилик сабаб помидор нархи бутун дунёда қимматлашиб кетди. Томат махсулотлари рекорд даражада қимматлади.
Ўзбекистонда хозир ўтган ойга нисбатан қисман арзонлади нарх. Бу йил Ўзбекистонда помидор нархи қиммат бўлганига сабаб кўп. Асосий сабаблардан бири бу касалликлар. Симптомларига кўра энг кўп тарқалаётган касаллик томат мозаикаси (қўзғатувчиси Tomato mosaic tobamovirus вируси) ёки итузумдошлар фитоплазмаси (қўзғатувчиси Tomato stolbur phytoplasma) эубактерияси. Авваллари камроқ учрарди, ҳозир негадир жуда кўпайди. Бу масалага зудлик билан эътибор қаратилмаса, вазият янада мураккаблашаверади.
Бу касалликларга қарши кураш хақида хам албатта пост бўлади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
2.8K views15:05
Ochish/sharhlash
2022-10-05 16:40:39
Фузариоз сўлиш. Кураш чораси.

Баъзан, ўсимликлар бесабаб қуриб қолганига гувох бўласиз. Масалан картошка,  помидор,  булғор қалампири ва бодринг.  Уларни фузариум оксепориум замбруғлари қўзғайди.  Улар ўсимликларни илдиз бўғинида кўпайиб,  зарар келтиради.  Илдиз тўқималари зарарлангач ўсимликларда дабдурустдан оммавий сўлиш юз беради ва шу сабаб бирданига нобуд бўлади.
Хозирги кунда Фузариоз сўлиш касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш учун ёш кўчатларга биосимуляторлардан фойдаланиш яхши  натижа бермоқда.  Бунда,  сабзавот ва экинлар экилгандан бир хафта ўтгач,  хар 15 кунда 10 литр сувга 150 мл миқдорда аралаштириб,  хар бир туп остига кўчат ёшига қараб 150-200 мл миқдорда қуйиб чиқилади. 
Аввало кўчат ёки уруғ сотиб олаётганда гибрит навларни олиш керак.  Улур бу касалликка чидамли хисобланади.  Асосан Голландия гибридлари касаллликларгм чидамли. 

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг. Каналга аъзо бўлиб барча турдаги тавсияларни ўтказиб юборманг.

https://t.me/agro_hayot
2.6K views13:40
Ochish/sharhlash
2022-10-05 15:36:30
Қизил ўргамчаккана. Хавфли душман!

Дарахт япроқларини зарарлайди. У зарарлаган барглар аввал сарғаяди. Кейин эса қўнғир ранга кириб тўкилиб кетади. Дарахт кучли зарарланади ва хосил кичик кичик ва сифатсиз бўлади. Хосилдорлик хаттоки 70% гача камайиши мумкин.

Кураш чораси. Қишда 25 тадан 100 тагача, ўсувчи куртаклар остини текширинг. Агар 10% дан ортиқ куртакларда қизил кана тухумларини топсангиз, гуллашдан аввал минерал мойлар билан ишлов бериш керак. Куртак бўртиш даврида, таркибида хлорпирифос, абамектин, ёки диазинон бўлган препаратларни аралаштириб ишлов берилади.

Энг сара агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot
2.7K views12:36
Ochish/sharhlash