Get Mystery Box with random crypto!

Хурмо истеъмоли кимлар учун тақиқланган? Болалар учун қанчалик | Агро хаёт

Хурмо истеъмоли кимлар учун тақиқланган? Болалар учун қанчалик хавфли?

Биламиз хурмо шифобахш ва витаминларга бой. Хозир хурмо аста секин пишиб етилмоқда. Лекин унинг зарарини хам биласизми?

Ичакларда ёпишиш ва ич қотиш ҳолатларида хурмо тановул қилиш мутлақо мумкин эмас, чунки таркибидаги танин моддаси ўткир ичак тутилишига олиб келиши мумкин;
Панкреартит ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида тақиқланади;

Хурмо таркибини шакллантирувчи бирикмалар моддалар алмашинуви жараёнини секинлаштириши мумкин. Шу важга кўра, семиришга мойил ва тез вазн олувчилар учун тавсия этилмайди;

Ўн ёшга тўлмаган болаларнинг хурмо истеъмол қилишини иложи борича чеклаш мақсадга мувофиқдир: танин ошқозон шарбати билан ёпишқоқ аралашма ҳосил қилади, бу овқат ҳазм қилиш муаммоларига олиб келади;

Шифокорлар хурмо таркибидаги шакар миқдори кўп деб ҳисоблайдилар ва диабетдан азият чекувчи беморларга ушбу мева истеъмолини тавсия этмайдилар;

Ҳомиладорлик даврида ҳам меъёрни инобатга олиш зарур: худди бошқа ёрқин мевалар сингари, хурмо ҳам аллергик реакция чақириши мумкин.

Ва яна бир инкор этиб бўлмайдиган қоида: хурмони совуқ сув ва сут билан бирга ейиш мумкин эмас, бу бирикма ҳазм бўлмайди ва ошқозон бузилишига олиб келади.

Танишларга юборинг.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot