Get Mystery Box with random crypto!

Гўштни экспорт қилишга рухсат берилиши мумкин Жамоатчилик муҳ | Адвокат Беҳзодбек Авазович Ғаниев

Гўштни экспорт қилишга рухсат берилиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган лойиҳага кўра, Президентнинг 2022 йил 26 февралдаги ПҚ–143-сонли қарорига қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда.

2023 йил 1 январдан бошлаб чорва молларини сўйиш бўйича барча замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга корхоналар томонидан импорт қилинган йирик ва майда шохли чорва моллари сўйилган умумий вазнининг 50 фоизидан ошмаган қисмини хом гўшт кўринишида (ТИФ ТН бўйича кодлардан 0201 - йирик шохли чорва молининг янги ёки совутилган гўшти; 0202 - йирик шохли чорва молининг музлатилган гўшти; 0204 - музлатилган ёки совутилган қўй ва эчки гўшти; 0104 - тирик қўйлар ва эчкилар) экспорт қилишга рухсат этилиши мумкин.

Бунда экспорт контрактлари мониторинги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан ҳамкорликда юритилади.

Шунингдек, ҳайвонларни замонавий мажмуаларда сўядиган корхоналар фаолиятини ривожлантириш ва талабга жавоб бермайдиган жойларда ноқонуний сўйиш билан шуғулланувчиларга нисбатан жавобгарлик чораларини такомиллаштириш ҳам таклиф қилинмоқда.

Мутахассислар Ўзбекистонда гўшт экспортини йўлга қўйиш гўшт нархининг қимматлашишига сабаб бўлмаслигини ва ўз навбатида тери экспорти ҳам ишга тушишини, бу эса давлат иқтисодига, халққа фойда келтиришини маълум қилишмоқда.

Сизнингча – чи?