Get Mystery Box with random crypto!

Тараф бўлмаган шахснинг адвокати-чи? Суд қарорларини текшириш | Advokat Abdullayev

Тараф бўлмаган шахснинг адвокати-чи?

Суд қарорларини текширишга оид сўнгги Қонунга кўра, ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли эканликлари кўрсатилган.

Бу ўринда, Қонун аввало, ишда тараф бўлмаган шахс тушунчасига расмий изоҳ бериши керак эди. Афсуски, бермади.

Хусусан, Қонуннинг ушбу нормаси ишда тараф бўлмаган шахснинг вакили - адвокатнинг апелляция шикояти бериш ҳуқуқини назарда тутмади.

Лекин шундай бўлса-да, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасидаги адвокат фаолиятининг турлари назарда тутилганлиги ва у қонунчиликда ман этилмаган бошқа турдаги юридик ёрдамни ҳам кўрсатиши мумкинлигига таяниш тўғри бўлади.

Демак, гарчи Кодексда алоҳида санаб ўтилмаган бўлса-да, ишда тараф бўлмаган шахснинг вакили – адвокат ҳам апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга, деб ҳисобланиши лозим бўлади.

Дарҳақиқат, Қонуннинг айни шу нормаси қайта кўриб чиқилишга муҳтож.

@Advokat_Abdullayev