Get Mystery Box with random crypto!

Adolat SDP |Jizzax viloyati

Telegram kanalining logotibi adolat_sdp_jizzax — Adolat SDP |Jizzax viloyati A
Telegram kanalining logotibi adolat_sdp_jizzax — Adolat SDP |Jizzax viloyati
Kanal manzili: @adolat_sdp_jizzax
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 98

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-01-05 19:37:53 Шаҳар ва туманлар қайси тоифага киради?

Президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

Туман ва шаҳарларнинг қайси тоифага мансублигини қуйидаги рўйхатдан кўришингиз мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси
1-тоифа:
мавжуд эмас
2-тоифа: Нукус шаҳри ва Қўнғирот тумани;
3-тоифа: Беруний, Қораўзак, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Элликқалъа;
4-тоифа: Амударё ва Нукус туманлари;
5-тоифа: Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Шуманай.

Тошкент шаҳри
1-тоифа:
барча туманлар.

Андижон вилояти
1-тоифа:
Андижон шаҳри;
2-тоифа: Андижон, Асака ва Шаҳрихон туманлари, Хонобод шаҳри;
3-тоифа: Балиқчи, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Олтинкўл ва Хўжаобод;
4-тоифа: Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат ва Пахтаобод;
5-тоифа: Бўстон ва Улуғнор.

Бухоро вилояти
1-тоифа:
Бухоро шаҳри;
2-тоифа: Когон шаҳри, Когон, Қоровулбозор ва Ромитан туманлари;
3-тоифа: Бухоро, Ғиждувон ва Қоракўл туманлари;
4-тоифа: Вобкент, Жондор, Олот, Пешку, Шофиркон;
5-тоифа: мавжуд эмас

Жиззах вилояти
1-тоифа:
Жиззах шаҳри;
2-тоифа: Ғаллаорол;
3-тоифа: Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш, Шароф Рашидов;
4-тоифа: Бахмал, Янгиобод;
5-тоифа: Арнасой;

Қашқадарё вилояти
1-тоифа:
Қарши шаҳри;
2-тоифа: Шаҳрисабз шаҳри, Ғузор, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари;
3-тоифа: Касби, Косон, Кўкдала, Қарши, Чироқчи ва Яккабоғ туманлари;
4-тоифа: Қамаши, Миришкор, Муборак, Нишон;
5-тоифа: Деҳқонобод.

Навоий вилояти
1-тоифа:
Навоий шаҳри;
2-тоифа: Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбаҳор ва Учқудуқ туманлари;
3-тоифа: Ғозғон, Қизилтепа, Нурота;
4-тоифа: Конимех, Хатирчи;
5-тоифа: Томди.

Наманган вилояти
1-тоифа:
Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманлари;
2-тоифа: Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон;
3-тоифа: Косонсой, Наманган, Поп, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари;
4-тоифа: Норин;
5-тоифа: Мингбулоқ.

Самарқанд вилояти
1-тоифа:
Самарқанд шаҳри;
2-тоифа: Жомбой, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари;
3-тоифа: Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Иштихон, Нарпай, Оқдарё, Пастдарғом ва Ургут туманлари;
4-тоифа: Каттақўрғон, Нуробод, Пахтачи, Пайариқ;
5-тоифа: Қўшрабод.

Сирдарё вилояти
1-тоифа:
мавжуд эмас
2-тоифа: Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Сирдарё тумани;
3-тоифа: Янгиер шаҳри, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари;
4-тоифа: Боёвут, Гулистон, Сайхунобод ва Ховос туманлари;
5-тоифа: Сардоба.

Сурхондарё вилояти
1-тоифа:
Термиз шаҳри;
2-тоифа: Жарқўрғон ва Термиз туманлари;
3-тоифа: Ангор, Денов, Қумқўрғон, Сариосиё;
4-тоифа: Бойсун, Музработ, Узун, Шеробод, Шўрчи;
5-тоифа: Бандихон, Қизириқ, Олтинсой.

Тошкент вилояти
1-тоифа:
Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари;
2-тоифа: Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Олмалиқ ва Янгийўл шаҳарлари, Бўстонлиқ, Зангиота, Қибрай, Қуйичирчиқ, Тошкент, Чиноз ва Юқоричирчиқ туманлари;
3-тоифа: Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманлари;
4-тоифа: Бекобод, Бўка ва Пискент туманлари;
5-тоифа: мавжуд эмас

Фарғона вилояти
1-тоифа:
Фарғона шаҳри;
2-тоифа: Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бувайда тумани;
3-тоифа: Қувасой шаҳри, Бешариқ, Боғдод, Данғара, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Учкўприк ва Фарғона туманлари;
4-тоифа: Фурқат;
5-тоифа: Сўх, Ёзёвон.

Хоразм вилояти
1-тоифа:
Урганч шаҳри;
2-тоифа: Боғот;
3-тоифа: Хива шаҳри, Гурлан, Тупроққалъа, Урганч, Ҳазорасп, Хонқа, Шовот туманлари;
4-тоифа: Қўшкўпир, Хива ва Янгибозор туманлари;
5-тоифа: Янгиариқ.
31 views., 16:37
Ochish/sharhlash
2023-01-05 14:40:28 Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
38 views., 11:40
Ochish/sharhlash
2023-01-05 08:21:36 Огоҳ бўлган яхши

«Ҳаммага йўл бериб, ўнгга бурулиш мумкин!» белгиси бор, Kузатув-назорат камераси қўйилган чорраҳаларда - Светафор ишораси қизил ҳолатида бурулишни амалга оширган баьзи автомобилларга “жарима” келаётгани айтилмоқда.
42 views., 05:21
Ochish/sharhlash
2023-01-04 12:35:41 #Тезкор
Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди — «UzAuto Motors
»

«Бугун, 4 январдан бошлаб «UzAuto Motors SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан «UzAuto Motors» иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

«UzAuto Motors» компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади».
45 views., 09:35
Ochish/sharhlash
2023-01-04 08:13:49 Қимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159-бандига мувофиқ);

ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.
Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.
42 views., 05:13
Ochish/sharhlash
2023-01-04 08:05:14 #Биласизми

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:

БҲМнинг 50 баравари (15 млн. сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
38 views., 05:05
Ochish/sharhlash
2023-01-03 16:29:59 Эртага ҳамма давлат ҳодимларига иш куни, унутманг!

Эртага, 4-январь Ўзбекистон бўйлаб 2023-йилнинг биринчи иш куни. 
47 views., 13:29
Ochish/sharhlash
2023-01-02 20:41:32 Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
19 views., 17:41
Ochish/sharhlash
2023-01-02 20:39:56 1 январдан айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади

2023 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

Хусусан, Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:

5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
4-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда — 30 фоиз.
21 views., 17:39
Ochish/sharhlash
2022-12-30 08:55:18 Меҳнат кодексининг 130 ва 132-моддаларига кўра, дам олиш кунларида ишлаш тақиқланади.

Эртадан бошлаб, Янги йил байрами муносабати билан барча ходимлар 4 кун кетма-кет дам оладилар. Истисно ҳолларда, ходимлар дам олиш кунларида ишга жалб қилиниши мумкин, аммо бу кунлар учун иш ҳақи камида икки баравар тўланиши керак.
54 views., 05:55
Ochish/sharhlash