Get Mystery Box with random crypto!

Adolat SDP |Jizzax viloyati

Telegram kanalining logotibi adolat_sdp_jizzax — Adolat SDP |Jizzax viloyati A
Telegram kanalining logotibi adolat_sdp_jizzax — Adolat SDP |Jizzax viloyati
Kanal manzili: @adolat_sdp_jizzax
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 98

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-29 13:43:38 Душанба кун(1 май)дан субсидияга аризаларни қабул қилиш бошланади!

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади.
349 views , 10:43
Ochish/sharhlash
2023-04-29 07:48:12 #Bilasizmi

Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga beriladigan arzon uy-joylar toʻlovining:

10 foizi Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi, talabgor ishlayotgan tashkilot va boshqa manbalar hisobiga (boshlangʻich badal sifatida);

90 foizi banklarning imtiyozli kreditlari hisobiga qoplanadi.

Arizalar tuman hokimi boshchiligidagi hududiy komissiyaga beriladi.
366 views , 04:48
Ochish/sharhlash
2023-04-29 05:01:00 «Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, референдум ўтказиладиган кунда ва референдумни ўтказишга бир кун қолганда ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.
267 views , 02:01
Ochish/sharhlash
2023-04-28 14:46:39 Эртага беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун — дам олиш куни

Банклар ҳам ишламайди.

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган эди.
298 views , 11:46
Ochish/sharhlash
2023-04-25 15:51:24 Вазирлар Маҳкамаси таркибида Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилади

Президент “Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Белгиланишича, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиши муносабати билан қўшимча ажратилаётган штат бирликлари Президент администрациясининг 5 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан киритилади.

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон фармонига ўзгартириш киритилади.
194 views , 12:51
Ochish/sharhlash
2023-04-25 13:49:26 Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш қуйидагича бўлади:

аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга;
табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга;
кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.

Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.
453 views , 10:49
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:56:49 Эртадан барча ходимлар учун иш куни

Бугун кетма-кет 4 кунлик дам олишнинг охирги куни ҳисобланади.

Шунингдек, эртага — 25 апрелдан барча таълим муассасаларида, жумладан, олий, профессионал, умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ўқув жараёнлари бошланади.
191 views , 13:56
Ochish/sharhlash
2023-04-24 04:27:40 #Диққат  #Эслатма
Барча билиши зарур бўлган телефон рақамлари – рўйхат


101 – ўт ўчириш хизмати
102 – милиция
103 – тез тиббий ёрдам хизмати
104 – газ хизмати
1050 – қутқарув хизмати
1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
1054 – “Сувсоз” ДУК авария хизмати.
1069/(78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
1009 – барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.

Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам жўнатинг!
179 views , 01:27
Ochish/sharhlash
2023-04-22 11:47:17 2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган. Биринчи ўсиш доирасида 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошади.

Иккинчи ўсиш 1 сентябрдан режалаштирилган — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши керак.

2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади. Натижада, иш ҳақини индексация қилиш прогноз қилинган инфляция даражасидан (10% доирасида) юқори бўлади.
247 viewsDoston ZOKIROV, 08:47
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:02:15 Расман: Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шундай қилиб Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.
74 viewsDoston ZOKIROV, 06:02
Ochish/sharhlash