Get Mystery Box with random crypto!

Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar

Telegram kanalining logotibi abiturinfo — Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar A
Telegram kanalining logotibi abiturinfo — Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar
Kanal manzili: @abiturinfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.64K
Kanalning ta’rifi

📚 @ABITURINFO - Абитуриент ва талабалар ахборот хизмати
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Абитуриент янгиликлари
🗂 Тест саволлари
📝 Мақолалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Таклифлар учун: @federer_2020
☎️ Реклама хизмати: @Reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-23 17:07:44
#Адлия_хабари

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.

Булар:

1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
386 views14:07
Ochish/sharhlash
2022-08-23 09:07:09 Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Жами қабул қилинган аризалар сони 5 минг 219 тани ташкил қилди.

Шундан:

хорижий тил сертификатига эгалар — 4 минг 582 нафар;

давлат стипендиантлари — 296 нафар;

кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 нафар;

кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 нафар;

кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 нафар.

Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
451 views06:07
Ochish/sharhlash
2022-08-22 12:35:03Эртага хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари бошланади

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 23-24-25-август кунлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилади ва 23 август куни бошланиб, 25 август куни 1-сменада якунланади. Бунда тест синовлари:

-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
-сменада 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 20 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 70 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун мутахассислик фанларида 3,15 баллдан, мажбурий фанларда 2,1 баллдан берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
442 views09:35
Ochish/sharhlash
2022-08-22 11:59:02
Пучон университети 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилишда давом этади!

Бакалавриат йўналишлари:

• Мактабгача таълим (кундузги ва кечки бўлим);
• Архитектура;
• Корейс тили ва менежмент;
• Диетология ва нутрициология.

Тошкентдаги Пучон университетида таълим бу:

Давлат грантлари: “Мактабгача таълим” факультети – 15та жой, “Корейс тили ва менежмент” – 10та жой.

4 турдаги Университет ички стипендиялари: “Оилани қўллаб-қувватлаш бўйича”, “Энг яхши абитриент”, “Академик муваффақиятлар учун”, “Спортдаги муваффақият, давлат ва/ёки халқаро олимпиадалардаги ғалаба учун стипендия”.

Ўқишни Кореяда давом эттириш имконини берадиган таълим тизими.

Жанубий Кореядан махсус таклиф этилган юқори малакали ва тажрибали ўқитувчилар.

4 тилдаги таълим: корейс тили (ўзбек/рус тилларига таржимаси билан), инглиз, ўзбек ва рус тиллари.

Корея Республикасида тил бўйича амалиёт ва бошқалар!

Ҳужжатлар 25 августга қадар қабул қилинади.

Пучонга ўқишга кирмоқчимисиз?

Батафсил:
(+998)78-150-40-02
(+998)95-196-36-01

Telegram | Instagram | YouTube| Meta
425 views08:59
Ochish/sharhlash
2021-02-12 09:54:37
Номдор стипендиантларни Бош прокуратура текширади — Абдуқодир Тошқулов

«100 мингдан ортиқ аъзоси бўлган каналда Гулистон давлат университетига тегишли бир хабар чиқди. Унга кўра, талабалардан бири шу университетда номдор стипендияга эга чиққан деярли барча талабалар университет раҳбариятининг фарзанди ёки қариндоши экани ҳақида ёзган», – деган олий таълим вазири.

А.Тошқуловнинг айтишича, энди Бош прокуратура барча стипендиантларнинг университетлар раҳбариятига алоқадорлиги, таниш-билишчилик ҳолатларини текшириб беради.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
1.8K views06:54
Ochish/sharhlash
2021-02-11 14:51:29
Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Батафсил "Ягона таълим портали" каналида ўқишингиз мумкин.

Канал манзили: @TALIM_PORTALI


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
1.8K views11:51
Ochish/sharhlash
2021-02-11 13:06:58
“3 ой бизга етади, олий таълимда нима ёқмаса, ҳаммаси ислоҳ бўлади“ — Абдуқодир Тошқулов

“Мен қисқа даврдаги вазирликдаги таассуротларимни айтмоқчиман: қоғоз, қоғоз, қоғоз билан ишлаш. Биз келишиб олдик. Адлия вазирлигида мен бошчилигимда иш ўрганамиз. Чунки АКТдан фойдаланишни аллақачон йўлга қўйишимиз керак эди“, – дея тизимни танқид қилган олий таълим вазири.

Вазирнинг айтишича, ректор 3 ойдан кейин қўлига қоғоз олмайди, электрон имзо қилинади. Олий таълимда нима ёқмаган, нима эриш туюлган бўлса, ҳаммаси ислоҳ бўлади.

Вазир ректорлар ва ҳокимлар ўртасида муносабатлар яхши эмаслигини ҳам айтиб ўтди.

“Сиз учун ҳам муваффақият, ҳам муаммо бўлиши мумкин бўлган жиҳат: менинг оғир вилоятлардан бирида ишлаб келганимдир. 3 йил 3 ҳоким билан ишлашимга тўғри келди. Уни азобини бошидан ўтказган одам билади. Мавқейингизни яхшилаб ўйлаб кўринг, қайси йиғилишга боришингиз керак, қайсилари шартмас“, – деган вазир.


@ABITURINFO
1.6K views10:06
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:47:48Тегишли ОТМларда туризм соҳасида янги йўналишлар очилади

2021 йил 1 мартдан
Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

Фармон билан Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.

2021 йил 31 декабргача туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади.

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди.

2021/2022 ўқув йилидан “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

2021 йил 1 августгача қадимий ипак қоғози хомашё захирасини шакллантириш манбаи сифатида Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги 64 гектар ер майдонида тут плантацияси ва Самарқанд ипак қоғозини ишлаб чиқариш бўйича “Ипакчилик шаҳарчаси” туристик мажмуаси ташкил этилади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
1.7K views06:47
Ochish/sharhlash
2021-02-10 08:38:46 Қабул–2021: Абитуриентларни қандай янгиликлар кутяпти?

2021 йилда Ўзбекистондаги ОТМлар бакалавриатига 1,6 миллион абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда.

ДТМ бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев Xpress.uz'га берган интервьюсида абитуриентларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

Интервьюни:

Батафсил ўқиш

Интервью:

Видеосини кўриш


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.3K views05:38
Ochish/sharhlash
2021-02-09 18:12:05 Абдуқодир Тошқулов: «Меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак?»

"Хўш, айтинг-чи, адрас кўйлак кийиб, танимаган-билмаган одамига гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса бу», деган вазир.

Кеча, 8 феврал куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги бошқарув кадрлар учун видеоконференцалоқа тарзида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасаларининг талаба қизлари хорижлик меҳмонларга гул тутиш учун жалб этилиши масаласида танқидий фикрларини билдирган:

«Бизни Вазир ўринбосаримиз ҳам катта хатога йўл қўйган. Энг ёмон кўрганим шу, хориждаги меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизни фарзандингизни қўйиб кўринг. У бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз. Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши. Яъни у қизлар хоҳлаб бораётгани йўқ. Совуқда, дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақти адрас кўйлакни кийиб гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса у. Таржимон бўлса тушунаман, туризмда ўқиса тушунаман.

Стадионни тўлдириш учун ҳам талаба, фон учун талаба, фестиваль бўлса талаба... Ҳамма жой ҳуқуқий қолипга тушиши шарт. Талаба ўқиш керак. Керак бўлса тўйиб ухлаши керак, талабанинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққимиз йўқ.»

Маълумот учун, бир муддат аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номига ёзган хати ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.3K views15:12
Ochish/sharhlash