Get Mystery Box with random crypto!

Абдуқодир Тошқулов: «Меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега ме | Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar

Абдуқодир Тошқулов: «Меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак?»

"Хўш, айтинг-чи, адрас кўйлак кийиб, танимаган-билмаган одамига гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса бу», деган вазир.

Кеча, 8 феврал куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги бошқарув кадрлар учун видеоконференцалоқа тарзида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасаларининг талаба қизлари хорижлик меҳмонларга гул тутиш учун жалб этилиши масаласида танқидий фикрларини билдирган:

«Бизни Вазир ўринбосаримиз ҳам катта хатога йўл қўйган. Энг ёмон кўрганим шу, хориждаги меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизни фарзандингизни қўйиб кўринг. У бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз. Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши. Яъни у қизлар хоҳлаб бораётгани йўқ. Совуқда, дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақти адрас кўйлакни кийиб гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса у. Таржимон бўлса тушунаман, туризмда ўқиса тушунаман.

Стадионни тўлдириш учун ҳам талаба, фон учун талаба, фестиваль бўлса талаба... Ҳамма жой ҳуқуқий қолипга тушиши шарт. Талаба ўқиш керак. Керак бўлса тўйиб ухлаши керак, талабанинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққимиз йўқ.»

Маълумот учун, бир муддат аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номига ёзган хати ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q