Get Mystery Box with random crypto!

Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда 2022/2023 ўқ | Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar

Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Жами қабул қилинган аризалар сони 5 минг 219 тани ташкил қилди.

Шундан:

хорижий тил сертификатига эгалар — 4 минг 582 нафар;

давлат стипендиантлари — 296 нафар;

кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 нафар;

кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 нафар;

кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 нафар.

Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q