Get Mystery Box with random crypto!

​Тегишли ОТМларда туризм соҳасида янги йўналишлар очилади 2 | Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar

Тегишли ОТМларда туризм соҳасида янги йўналишлар очилади

2021 йил 1 мартдан
Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

Фармон билан Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.

2021 йил 31 декабргача туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади.

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди.

2021/2022 ўқув йилидан “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

2021 йил 1 августгача қадимий ипак қоғози хомашё захирасини шакллантириш манбаи сифатида Имом Бухорий мажмуаси атрофидаги 64 гектар ер майдонида тут плантацияси ва Самарқанд ипак қоғозини ишлаб чиқариш бўйича “Ипакчилик шаҳарчаси” туристик мажмуаси ташкил этилади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q