Get Mystery Box with random crypto!

abdulbositqoriuz

Telegram kanalining logotibi abdulbositqoriuz — abdulbositqoriuz
Kanaldagi mavzular:
Болажонлар
Қуръони
Eslatma
Қурбон
Kanal manzili: @abdulbositqoriuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.31K
Kanalning ta’rifi

Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг телеграм тармоғидаги расмий саҳифаси
Саҳифаларимиз👇
www.abdulbositqori.uz
https://www.youtube.com/@abdulbositqoriuz
http://Facebook.com/AbdulbositQoriOfficial
https://Instagram.com/abdulbositqoriuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2023-05-01 20:01:53
#Кунлик_тақвим

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz
4.4K views17:01
Ochish/sharhlash
2023-05-01 17:17:37
#дуо

ИСТАЙМАН!
Жаннатни умид қилишимни, дўзахдан қўрқишимни бир томонга қўйиб шуни айтаманки, Аллоҳни кўришни истайман...
Доимо ёлғизлигимда менга мунис бўлган...
Ғамимни аритган...
Менга омонлик берган...
Ҳаётимнинг тадбирини қилган...
Ҳамма тарк қилганида ҳам мен билан бирга бўлган...
Менга ажойиб ота-она, ўғил-қизлар, набиралар, солиҳ куёвлар ато қилган...
Менга энг холис, бор ғами дин бўлган устозларни насиб қилган...
Менга дин ғамидаги шогирдларни, солиҳ укаларимни, ажойиб дўстларни насиб қилган...
Куч- қувват Ўзининг қўлида бўлсада, менга ризқ берган, таомлантирган, сероб қилган, менга шифо берган Зотни кўришни истайман!
Эй Роббим! Бизни жамолингни кўриш неъматидан мосуво қилма!

Abdulqodir Samarqandiy

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz
6.4K views14:17
Ochish/sharhlash
2023-05-01 12:01:53
#Қуръони_карим_таълими
#30_жуз

Қурайш сураси. 4 оят.

Устоз Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
4.6K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-05-01 12:01:53 #Қуръони_карим_таълими
#30_жуз

Қурайш сураси. 4 оят.

Устоз Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
4.4K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:02:18
#ибрат

Мен шундай инсонларни кўрдимки, улар учун дунё ҳаёти сизлар кезиб юрган тупроқдан ҳам тубан. Дунё ортдими ё йўқ бўлдими, унга кулиб боқдими, бунга кулиб боқдими-сира аҳамият бермайдилар.

Ҳасан Басрий

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
4.8K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-05-01 04:01:22
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг  душанба куни 
1-май 2023-йил,  
11-шаввол 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram
6.9K views01:01
Ochish/sharhlash
2023-04-30 22:08:15
#Кунлик_тақвим

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz
4.6K views19:08
Ochish/sharhlash
2023-04-30 18:30:45
#тил_офатлари

Савол туғилиши мумкин: аҳамияти йўқ гап билан зарур гапнинг чегараси қаерда?
Бу саволга шундай мисол билан жавоб берамиз. Дейлик, сен нимадир гапирдинг. Аслида, шу гапни гапирмасанг ҳам бўларди, гуноҳкор бўлмасдинг. Бу сукутинг бировга на моддий ва на маънавий зарар етказмас эди.Аммо сен гапирдинг ва мана шу гапинг билан ўзинг учун аҳамияти йўқ гап ҳудудига ўтдинг.Масалан, кўпчилик ичида ўтирганингда уларга фалон сафарда бўлганингни,у ерда тоғлар ва дарёларни кўрганингни,у диёрнинг одамлари,либослари ва таомларини таърифу тавсиф қилишинг-аҳамиятсиз, беҳуда гаплар сирасига киради. Бу кўрган-кечирганингни гапирмасанг ҳам бўларди.Жим ўтиришинг билан гуноҳкор бўлиб қолмас эдинг ёки сенинг бу жимлигинг туфайли кимгадир зарар ҳам етмас эди.Сенга аҳамиятсиз бўлган беҳуда нарсалар ҳақида бировга савол беришинг ҳам тил офатларидандир.Аввало,бу беҳуда саволинг билан ўзингнинг вақтингни,қолаверса,жавоб беришга мажбур қилинган дўстингнинг вақтини зое қиляпсан.

“Тил офатлари”китобидан

@Abdulbositqoriuz
5.7K views15:30
Ochish/sharhlash
2023-04-30 15:31:36 #албатта_ўқинг

Қуръони каримни нима ниятда ўқиймиз?


Аксар мусулмонлар Қуръони каримни ажр-савоб олиш учунгина ўқийдилар ва Қуръоннинг бошқа улкан фойдаларидан ғафлатда қоладилар.
Инсон Қуръонни бирон ният ва мақсад билан ўқир экан, албатта ният қилган нарсасининг фазилатига ёки ўзига эришади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар ким нима ният қилган бўлса, ўша ниятига етади», деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).
Дарҳақиқат, Қуръон ҳаёт йўли, ният эса уламоларнинг тижоратидир. Шу маънодан келиб чиқиб, Қуръон ўқиётганда қуйидаги нарсаларни ният қилиб ўқишни ўзимга ва сиз азиз биродарларимга эслатмоқчиман:
1. Қуръонни илм ўрганиш ва унга амал қилиш ниятида ўқийман
2. Аллоҳ Қуръонни ўзим, фарзандларим ва оила-аъзоларим учун ҳидоят қилиши умидида Қуръон ўқийман
3. Қуръонни Аллоҳ таолога муножот қилиш учун ўқийман
4. Қуръонни қалбим ва баданимдаги касалликлардан шифо топиш ниятида ўқийман
5. Аллоҳ таоло мени зулматлардан нурга чиқариши учун Қуръон ўқийман
6. Қуръон қотиб қолган қалбларга даводир. У кўнгилга хотиржамлик олиб келади ва қалбни эгаллаб олган шайтон васвасаларини даф қилади. Қуръонни шунинг учун ўқийман
7. Ўзим ва аҳли-оиламдан ҳасад ва кўз тегиши каби иллатлар кетиши ниятида Қуръон ўқийман
8. Аллоҳнинг ҳузурида ғофиллар қаторида бўлиб қолмаслик, балки қалби уйғоқ зокирлар сафида ёзилиш ниятида Қуръон ўқийман;
9. Қуръонни Аллоҳга бўлган иймоним ва қатъий ишончим зиёда бўлиши учун ўқийман;
10. Қуръонни Аллоҳ таолонинг: «Қуръонни шошмасдан, дона-дона қилиб ўқинглар» (Муззаммил, 4) деган буйруғига амал қилиш ниятида ўқийман
11. Қуръонни савоб олиш учун ўқийман. Зеро, унинг ҳар бир ҳарфи учун ўнта ажр берилади ва бу ажрни Аллоҳ истаган бандасига кўпайтириб беради
12. Қиёмат кунида Аллоҳ Қуръонни менга шафоатчи қилиши учун ўқийман
13. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қуръон ўқинглар, албатта у қиёмат куни соҳибига шафоат қилади», деган тавсияларига амал қилиш ниятида Қуръон ўқийман;
14. Қуръонни Аллоҳ мартабамни кўтариши ва уни менга фойдали қилиши учун ўқийман
15. Қуръонни жаннатдаги даражам кўтарилиши учун ўқийман. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Қуръон соҳибига қиёмат куни: «Ўқи, кўтарил ва дунёда тиловат қилганингдек тиловат қил. Сенинг даражанг охирги оятни ўқиган жойинггачадир», дейилади”
16. Қиёматда менга виқор тожи бўлиши, ота-онамга эса бутун дунёдан қийматли бўлган жаннат либоси кийдирилиши учун Қуръон ўқийман
17. Қуръонни Аллоҳни зикр қилиш ҳамда У Зот мен билан бирга бўлиши ниятида ўқийман. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Мени ёд этган пайтида мен бандам билан биргаман», деган. Шунингдек, Аллоҳнинг каломини тиловат қилиш орқали У зотга яқин бўлишни умид қилиб Қуръон ўқийман
18. Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидан бўлиш учун Қуръон ўқийман
19. Дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш ниятида Қуръон ўқийман
20. Менга ёки аҳли-оиламга қилинган бирор сеҳр ёки шайтоний васвасалардан халос бўлиш ниятида Қуръон ўқийман
21. Қуръонни кўзим билан ибодат қилиш учун ўқийман. Чунки мусҳафга қараб Қуръон ўқиш ибодатдир
22. Аллоҳ таолонинг ҳузурида яхшилар ва фозиллар сафида бўлиш учун Қуръон ўқийман. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни бошқаларга ўргатганларингиздир», деганлар
23. Қуръонни нафасим хушбўй бўлиши ниятида ўқийман
24. Аллоҳ таоло Қуръон билан ғам-қайғуларни аритади. У зот Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат қилиб қўйган. Қуръонни шунинг учун ўқийман
25. Аллоҳ Қуръон сабабли эҳтиёжларимни раво айлаши ва дуоларимни ижобат қилиши учун Қуръон ўқийман;
26. Қуръонни қабрда менга ҳамроҳ, сирот кўпригида нур бўлиши учун ўқийман
27. Аллоҳ мени ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни безаган хулқлар ила тарбия этиши учун Қуръон ўқийман;
28. Нафсим беҳуда нарсалар билан машғул бўлмаслиги ҳамда уни ҳақ билан машғул этиш учун Қуръон ўқийман;
29. Нафсим, шайтон ва истак-хоҳишларимга қарши курашиш учун Қуръон ўқийман;
30. Қуръонни Аллоҳ қиёмат куни мен билан кофирлар орасида тўсиқ қилиши учун ўқийман.
Келинг, Қуръон аҳлидан бўлайлик!

@Abdulbositqoriuz
9.2K views12:31
Ochish/sharhlash
2023-04-30 12:02:03
#Қуръони_карим_таълими
#30_жуз

Фил сураси. 5 оят.

Устоз Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
4.6K views09:02
Ochish/sharhlash