Get Mystery Box with random crypto!

​​Кичкинтойлар ичларида кечаётган туйғуларни тўлиқ англаб, ўзл | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Кичкинтойлар ичларида кечаётган туйғуларни тўлиқ англаб, ўзлаштира олмайдилар, шу сабабли салбий ҳислар уларда тўпланиб бориб, охири йиғи, хархаша тарзида чиқиб кетади.

Агар бола учун бирон нарсага ҳозир, шу жойда эришиш ҳамма нарсадан муҳим бўлса, у ҳеч қандай тушунтиришлару изоҳларни қабул қилмайди.

Истагини талаб қилиб йиғлаши мумкин. Унга айтганини олиб берсангиз, дарров овунади. Бу бола тарбиясидаги хатолик натижасидир. Кичкинтой рад жавоби нималигини билмай ўсаяпти, бир марта тўполон қилиб ниятига етгани учун буни энди қурол қилиб олган.

Шундай пайтлари ота-она қатъиятини намоён этиб, дилбандини рад жавобларни қабул қилишга ўргатиши керак. Шунчаки «йўқ, бўлмайди» дейиш ёки ниманидир ақл билан тушунтиришга уриниш бефойда. У ҳозир буни қабул қилмайди. Яхшиси, чалғитувчи усуллардан фойдаланиш керак.

Масалан, унинг елкасидан ушлаб, қучоқлаб, ширин сўзлар айтиш, яхши нарсаларни ваъда қилиш ёки истаётган нарсаси ўрнига бошқа нарса бериш.

Ёки бўлмаса болани баъзида нимага йиғлаётганини тушунмайсиз ё тушунсангиз-да, бу сабаб ўзини йиғлашга арзимаслигидан ҳайрон қоласиз. Ҳеч қандай овутиш иш бермайди.

Бола бундай инжиқлигидан кейин тезда чарчаб қолади. Бу боланинг асаб тизимидаги бузилишлардан далолатдир.

Фақат ота-она сезгир бўлиши ва вақтида психологга ёки мутахассисларга мурожаат қилишлари керак. Борди-ю, бундай қилинмаса, келажакда боланинг асаб тизимидаги функционал бузилишлар (эмоционал беқарорлик, серхавотирлик, бошқалар билан мулоқотда муаммолар)ни юзага келтириши мумкин.

Катта бўлгани сайин руҳий ривожланишда орқада қолиш, тил кеч чиқиши, нутқ равон бўлмаслиги, атроф билан чиқиша олмаслик каби ҳолатларга сабабчи бўлиши мумкин.

«Бола тарбиясидаги мураккаб ҳолатларда психолог маслаҳати» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova