Get Mystery Box with random crypto!

​​Қанча овқат ейиш керак? Азизларим! Танангиз гўзал бўлишини | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Қанча овқат ейиш керак?

Азизларим!
Танангиз гўзал бўлишини истайсизми? Унда ейдиган овқатингизга бир қаранг. Танангиз қанчалик катта бўлса сиз шунчалик катта миқдорда овқат еётганингиздан далолат беради.
Қанча овқат есангиз тўғри бўлади?

Бир кафт методи билан ойвқат ейиш миқдорингизни тушунтириб бераман.
1
. Бир мушт — кунлик ейдиган қуюқ овқатингиз.
2. Бир кафт — кунлик ейдиган сабзавот (помидор бодринг, карам, қизилча каби) миқдори.
3. Бир кафт — кунлик ейдиган мева миқдорингиз.
4. Кафтингизнинг бармоқсиз жойи миқдорида нон, гўшт (балиқ) ейсиз.
5. Икки бармоқ миқдорида пишлоқ ейишингиз мумкин.
6. Бош бармоқ миқдорида ёнғоқ.

Емайсиз:
1. Шакар! Мураббо! Ширинликлар (торт ва ширинкулчалар).
2. Шўр егуликлар.
3. Хамирли овқатлар.
Ҳар очқаганингизда сув ичинг шунда танангизга етарли сув киради бу — 1,5 литр сувдир.

Юрасиз:

Овқатдан 2 соатдан кейин 50 дақиқа юриб 15 дақиқа дам оласиз ва яна 50 дақиқа юрасиз.

Шунда кунига 200 гр озасиз!

Озишнинг сири Зебинисо Аҳмедованинг янги кундалигида.
Китоб дўконларига сотувга чиқади яқин кунларда.
Кунингиз хайрли ўтсин!

«Психологик пархез» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

... ва инфо канал:
» @ZebinisoAhmedova