Get Mystery Box with random crypto!

​​Севишнинг сири ва севилишнинг формуласи! Унутишнинг сири ҳ | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Севишнинг сири ва севилишнинг формуласи!

Унутишнинг сири ҳамда керак эмас инсонга айланишнинг формуласи.

Буюк Шекспир айтган эди
: “У мени қийналганимда яхши кўрди, мен эса унинг раҳмини севдим!” деб Шекспир айтган бу одамлар невротиклар бўлиб, уларнинг муносабатлари қийналганни қутқариш учун ўзини қурбон қилиш ҳолатидир! Касал муносабатнинг охири бир бировини ёмон кўриб қолиш ҳамда “Менинг пулим, имкониятимни яхши кўрган экансан!” дея тана қилиш билан якунланади.

Соғлом севгини касал севгидан қандай ажратиш мумкин?
Эркаклар аёлларнинг чиройлилиги, латофати, ақллилиги ва юмшоқлиги учун яхши кўради.

Аёллар эса эркакларнинг мардлиги, кучлилиги, стрессларга чидамлилиги, қийин вазиятлардан ечим топа олиш, оғир вазиятга тушиб қолганида қўллаб қувватлаш ва ёрдам бериш сифатларини яхши кўради.

Ушбу сифатлар орқали аёлдаям эркакдаям бир-бирига нисбатан ҳиссиёт пайдо бўлади. Ушбу ҳиссиётнинг номи севгидир: бу тинчланиш, бу ўзини ҳимояланган ва хотиржам сезиш, бу бир-бировига ишониш, бирга эканлигидан завқланиш. Мана шу санаб ўтилган ҳиссиётларнинг жамланмасини севги ҳиси деб атаймиз.

Севган инсон севгилисини соғинади, аслида бу ҳиссиёт ўзини унинг олдида кучли сезишга бўлган эҳтиёж - бир сўз билан соғиниб кетишдир. Соғинган одам ҳаётидаги мураккабликдан қочиб унинг ёнига, бағрига, қўйнига интилади. Буни ҳижрон ва висол деймиз.

Демак, севгининг функцияси ҳаёт мураккаблигини бирга ечиш учун бирлашиш истаги десак ҳам бўлади.
Инсон ҳаётидан қониқмаган пайти севги топади. Ҳаёти ҳар томонлама тўкис инсон ўзига ишонади, ўзини севади, ўзини қўллаб-қувватлай олишига тўлиқ ишонади ва ҳеч кимни севмайди!

Севинг ва севилинг!
Фақат севгилингиз сизнинг барча муаммоларингизни ечими бўлиши мумкинлиги фантазиясидан воз кечинг! У ўз муаммосини сиз орқали ечмоқчи, сиз эса у орқали ечмоқчимисиз? Бирга суҳбат орзулар ҳақида эканлигини биламан.

Ўша суҳбатлар орзуларнинг осмон-осмон ишонтиришларидан воз кечиб, бугун қайси муаммони биргалашиб ечсангиз қайси маррага боришингиз ҳақида гаплашиб олинг.

Агар, ушбу ечим топишда “менинг айтганим тўғри, сенинг айтганинг бўлмайди!” деган гаплар бошланса, демак, ҳақиқий севги учун қадам қўйибсиз! Келишинг! Эркалаш кутманг!
Севинг дедим-ку!
Севииинггг…

Зебинисо Аҳмедова

«Оила қуриш сири ёхуд эр-хотин танлови» китобимдан лавҳа

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: » @ZebinisoPsixolog
... ва инфо канал: » @ZebinisoAhmedova