Get Mystery Box with random crypto!

​​ Болалардаги агрессивлик Болалардаги агрессия учта йўл бил | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ Болалардаги агрессивлик

Болалардаги агрессия учта йўл билан намоён бўлади

1. Оиладаги агрессивлик, яъни оила аъзолардаги хатти ҳаракатлар. Бу хатти-ҳаракатлар агрессияси икки хил кўринишда бўлади.
— Актив ва пассив!

— Актив агрессия, бу оилада оила аъзолари орасидаги жисмоний тажовузкорлик ва ҳақоратлар сабабли бола ҳам атрофга ўзидан кичик ва катталарга ҳам жисмоний ҳам руҳий яъни куч кўрсатиб, қўл кўтариб, ниманидир синдириб ёки ҳақоратлаш билан ўзидаги агрессияни намойишқилади.

Пассив агрессияда болани устидан кулиш, ортидан ноўрин гапириш, ерга уриш каби ҳолатларда кузатилади. Бунда болада одамовилик, ҳўмрайиш, ҳеч кимга қўшилмаслик, тез ҳафа бўлиш каби кўринишда пайдо бўлади.

2. Оилада болани тарбиясида ота-оналарнинг нотўғри мотивациясидир. Яъни фарзандига катталар томонидан, сен кучли бўлишинг керак, сени ҳафа қилишга йўл қўйма. Қарши зарба бер, қарши ҳимояга чиқ. Кучли эканлигингни кўрсат, бўлмаса сендан фойдаланишади, кучлилар кўп сан улардан зўр бўл қабилидаги тарбиядаги нотўғри тушунча болада ўз тенгқурлари орасида ўзини куч билан тили билан мақсадига ҳар қандай агрессив йўл билан бўлса ҳам етишишига ҳаракат қилишига сабабчи бўлади. Болаларда бунда, гуруҳбозлик билан жанжаллар чиқариш, буйруқбозлик, тенгқурлари устидан мазах қилиш каби агрессияга олиб келади.

3. Ташқи муҳитдан ўзлаштирилган агрессия.
Бунда,бола савиясига тўғри келмайдиган кино ва сериаллар ва ундаги қаҳрамонлар агрессияси ёки интернет оламидаги тик ток, ютуб ва бошқа сайтдаги тарбияга зид бўлган қаҳрамонлардаги агрессив чиқишларга тақлид қилиш ҳам боладаги агрессияни шаклланишига сабаб бўлади.

Ота оналар баъзида фарзандларида намоён бўлган бу агрессияларни йўқотиш учун ўзлари билмаган ҳолда агрессив тарбия билан курашишни бошлашади. Яъни болага пул бермай қўйиш, уйдан чиқармаслик, ёқтирган машғулотидан маҳрум қилиш, олиб қўйиш ва бошқалар.

Энди нима қилиш керак?, - деган савол туғилади

Биринчи ўринда боладаги бу агрессияни қаердан кириб келаётгани ҳақида агрессия бўйича мутахассис психолог қабулида тўғри ташхис қўйиб олиш керак.

Шундан сўнг оилада болага ота оналар ва бошқа катталар томонидан олам яхшилиги,одамларга ишониш мумкинлиги ҳамда ҳечким уни ҳафа қилмаслиги ҳақида ҳам мазмундор ҳам ҳотиржамлик руҳидаги тарбия ишлари олиб борилиши керак.

Зебинисо Аҳмедованинг «Кичик боладаги катта қўрқувлар» китобидан лавҳа.

Бунинг учун ўз мутахассисига яъни психолог қабулига ёзилинг, Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: » @ZebinisoPsixolog
... ва инфо канал: » @ZebinisoAhmedova