Get Mystery Box with random crypto!

​​ОЛТИ ХИЛ РАХБАР 2. Рахбар – дўст. Ходимини ўз дўсти сифат | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ОЛТИ ХИЛ РАХБАР

2. Рахбар – дўст.

Ходимини ўз дўсти сифатида қабул қилиш (дўстона ёндошув). Ҳамма ўзини дўст деб билади. Катта ходим, кичкина ходим йўқ! Ҳамма бир-бирига дўст. Ҳатто рахбарнинг хам энг биринчи вазифаси дўст бўлишдир деган ёндошув. На чегара, на обрў-эътибор, на сир деган нарса бор бу ишхонада. Рахбар дўст ўзининг бошлиқ эканлигини имзо чекаётганида, қарор чиқариш ва охирги тўхтамга келиш пайтида эсига келиб қолади. Хатто йўлакда ҳам йўл-йўлакай дўсти учун имзо чекиб кетилаверади. Бир-бирининг елкасига дўстона уриб қўйишга хақли дўст-да ахир. Рахбар-дўст кўп хазил қилади, ходимларини дўстона тилда отини (ёки лақабини) айтиб чақиради. Ишчи-ходимлар дўстлардек уришиб қолишлари мумкин. Аммо Рахбар – дўст уларни яна дўстлик ришталарини бойлашга ундайди. Мултфильмда “Болалар, келинглар дўстона яшайлик!” деган мушук гапи бу корхонадаги Рахбар-дўстга хос. Дам олиш кунлари бу “дўстлар” яна бирга бўлиб “гап”га бориб ўша ердаям “дўстлигини” давом эттиришади. Хамма бир-бирини сенлайди. Ўз Рахбар-дўстини бу “дўстона ходимлар” мақташади ва баъзан, мен бу дўстим(рахбарим)га “Кўзингни оч ўртоқ!” дедим каби гапира олишади. Рахбар-дўст ўз ходимини ишдан бўшатиши дўстига ёмонлик қилиш, уни сотиш, унга хиёнат қилиш каби бўлиб кўринади. Лидер сифатида ўз ишчи ходимларини бир йўлга солиш керак бўлганида, хамма бир киши учун, бир киши хамма учун деб қаралади ва хеч ким хатто Рахбар дўст хам ёриб чиқиб кета олмайди. Бу каби коллективда ўша лидернинг ўзи бўлмайди, чунки хамма дўстлар йиғилиб, бир хил одамлар тўпланган бўлади. Ишга олинганлар хам дўстларнинг дўстлари сафидан келиб қолади.
Хатоси: Ягона бошнинг йўқлиги. Хаммани йиғиб дўстликни йиғиштириб қўйиб битта йўлга солиш малакасининг шакллантирилмаганлиги.

.... ДАВОМИ БОР

РАҲБАР” китобидан лавҳа.

* ИНФО
*Консультация олиш учун мурожаат қилинг
:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog