Get Mystery Box with random crypto!

​​ОЛТИ ХИЛ РАХБАР Рахбарнинг сояси бу у бошқараётган корхонад | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ОЛТИ ХИЛ РАХБАР

Рахбарнинг сояси бу у бошқараётган корхонадир. Рахбарни яхши деб аташ учун унинг корхонаси, ишчи-ходимлари ва мухити хақида, моддий имконияти ва ривожланиши хақида бахо берамиз. Хар бир рахбар ўзига бахо бера олсагина ўз хато ва камчиликларини тўғрилай олади. Қуйида қандай рахбарлар борлиги хақида маълумот бераман.

Бошлиқнинг ўз ходимларига муносабатига қараб бир неча турга ажратишимиз мумкин.

1. Рахбар – ота (она).
Рахбар ўз ходимларини худди фарзандларига муносабат қилгандек бошқаради. (патерналистик ёндошув).

Шундай рахбарлар борки, улар ўз ходимларини боладек кўришади. Бир томондан уларни тарбиялаб ўргатишади, юмшоқ муносабатда бўлишади. Иккинчи томондан болани эркалагандек хамма керакли эҳтиёж билан таъминлаб қўйишади. Бундай рахбар хар бир ходимининг оиласи билан, муаммолари билан қизиқиб, ота-она сифатида ўзини масъул деб хисоблайди. Ходимларини ўз фарзандларидек кўрадиган рахбардан ўз ишчилари хақида сўрасангиз, шунчалик завқланиб болаларидан қувнаган отага ёки онага айланиб фахр туйғуси билан гапиришади. Ишчи ходимлари хақида: “Улар шундай яхшики! Энг кучли ходимларим бор! Эплашди-я!” деб болани эркалагандек ютуқларидан фахрланиб қўйишади. Баъзи негатив фикрловчи бошлиқ эса ўз ходимларини худди болани уришавергандек гапиради: “Дангаса! Ахмоқ! Хеч нарсани эплашолмайди-я! Қачон одам бўлади булар?!”

Ўз ходимларининг шахсий ҳаётига аралашиб, уйлантириш, узатиш, уй қурдириш, пулини сарфлашга тавсия бериш каби “Рахбар – ота (она)” ролини ўйнашади. Баъзан ўз ходимларидан хафа бўлиб кетиши мумкин. Ўз фарзандини бошқага алиштира олмаганидек, “Рахбар ота” хам ходимини хайдаб ўрнига бошқасини олишга “қийналади”. Бирор ходими бошқа корхонани танласа буни “Ота-она”га ҳиёнат каби кўради. Ўз ходимларини рухлантириш, эркалаш, “уришиб қўйиш”ни жойига қўйиб қўйишади. Оилада ўз ака-укаларини, опа-сингилларини тарбиялашда қатнашган инсон “Рахбар-ота” га айланиши мумкин. Ўзидан кучсизларга химоячи, ақли ва тажрибаси кам ходимларга тарбиячи, маслакдош сифатида ўзини тутишади.

Хатоси: ўз ходимига фақат “ишчи-ходим” муносабатини шакллантира олмаганида.

.... ДАВОМИ БОР

“НИЗОСИЗ РАҲБАР” китобидан лавҳа.

* ИНФО
*Консультация олиш учун мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog