Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

Telegram kanalining logotibi yuz_official — ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Audiomaqola
Kanal manzili: @yuz_official
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 121.47K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистон" нашри
👉 www.yuz.uz
👉 fb.com/yuz.uzNews
👉instagram.com/yuz.uz_news
👉youtube.com/@YUZ
Реклама учун: @for_callback_bot
@yuzreklama
Мурожаат учун:
http://t.me/YUZ_UZ_BOT

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 560

2021-12-14 18:28:14 Хизматлар 3 та йўналишда ривожлантирилади

Президент хизматларни 3 та йўналишда ривожлантириш бўйича топшириқ берди.

Биринчи йўналишда хизматлар 158 та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, ривожлантирилади.

Иккинчи йўналишда 29 та ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан юқори 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.

Учинчи йўналишда Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
7.5K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:19:58 Тошкентда “санъат кўчалари” пайдо бўлади

Давлатимиз раҳбари хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрини таълим, тиббиёт, бизнес ва маданий-кўнгилочар марказга айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Дастурда Сергели туманида 16 километр узунликдаги ер усти метроси атрофида тунги ёритгич, ўриндиқ, спорт ва бошқа инфратузилма яратиш, пойтахтда санъат, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик вакилларини кенг жалб қилган ҳолда “санъат кўчалари”ни, Чиғатойга ўхшаш халқимиз ва сайёҳларни ўзига тортадиган жойларда миллий ва тематик овқатланиш кўчаларини ташкил этиш каби чора-тадбирлар кўзда тутилиши режалаштирилган.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
7.3K views15:19
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:18:31 “Катта сакраш” амалга оширилади

Президент шаҳарлар ва йирик туманларда хизматларни кўпайтиришнинг “катта сакраш устунлари” бўлган – таълим, тиббиёт, санъат, туризм, уй-жой ва транспорт имкониятларини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Унга кўра, шаҳарларда хусусий таълим хизматлари қамровини кенгайтириш, бунинг учун ҳам соҳага, ҳам аҳолига янгича форматда катта имконият ва енгилликлар яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, 100 та қулай ер майдонларини белгилаб, мактаб ва боғча қуриш шарти билан аукцион орқали тадбиркорларга бериш кўзда тутилган.

Маълумот учун айтиш мумкин, ҳозирда шаҳарлардаги аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама билан ишлаяпти, боғча ўринлари етишмаслиги ҳам сир эмас.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
7.2K views15:18
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:03:13 Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари, йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Республика вакиллари ҳоким ёрдамчилари билан бирга ўзларига бириктирилган маҳаллалар билан бирма-бир танишиб чиққани таъкидланди.

Бугундан бошлаб республика вакиллари, келгуси ҳафтадан эса ҳоким ёрдамчиларини маҳаллабай меҳнат балансини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда бандлик
дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ўқитиш бошланади.

"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Ҳоким ёрдамчиларини турли самарасиз мажлислар, ҳисоботлар билан юклаб ташламаслик зарур.

Улар ҳар бир хонадонга Президент сиёсатини олиб кириши, ислоҳотларга аҳоли ва тадбиркорларни ишонтириши ҳамда аниқ натижа кўрсатиши керак", деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
17.7K views15:03
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:57:48 Деновдаги бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак - Президент.

"Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва қурилиш, саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт" - деди давлатимиз раҳбари.

Вазирлар Маҳкамаси олдига бир ой муддатда хатлов ўтказиб, натижаси бўйича қарор қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
17.5K viewsedited  14:57
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:55:29 Йиғилишда йирик, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг “ташриф қоғози”га айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Лекин, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида майдони 10 минг квадрат метрдан ошадиган атиги 4 та замонавий гипермаркет мавжуд бўлса, Наманган шаҳрида энди қурилмоқда.

Наманганда келгуси йилда майдони 200 минг квадрат метр бўлган 3 та, Самарқандда 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш топшириғи берилди.

Яна бир масала – Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Такс фри” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Дюти фри” дўконларини ташкил этиш орқали чакана савдо ҳажмини 2-3 баробарга ошириш мумкин.

"Умуман, хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш лозим.

Ушбу 3 та шаҳар мисолида кўрсатиб берилган имкониятлар барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар учун тегишли", деди Президент.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
18.3K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:44:02 Нотурар объектлар ижараси арзонлашади

— Тошкент шаҳрида биринчи қаватда жойлашган нотурар объектнинг ижараси ўртача 3-5 миллион сўм, вилоят марказларида 1-2 миллион сўм туради. Сартарошлик, тикувчилик каби хизматлар учун бунча миқдорда ижара ҳақи тўлашга одамларнинг имкони йўқ, — деди Президент.

Шуни инобатга олган ҳолда масъулларга бу тизимни ўзгартириш ва ижара нархини арзонлаштириш ҳақида топшириқ берди.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
17.6K views14:44
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:29:03 Президент Деновдаги нохуш ҳодисага муносабат билдирди

— Деновда бўлган нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши керак. Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Қурилиш, Саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амал қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ер ости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт. Лекин Деновдаги бахтсиз ҳодиса учун газ таъминоти мутасаддилари жиноий жавобгарликка тортилади, — деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, Президент ҳукуматга барча газ линияларини қайта хатловдан ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрга ўтар кечаси Деновда “Инденим” савдо марказида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида портлаш бўлган эди. Нохуш ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани айтилган.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
18.0K views14:29
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:18:52 Президент Тошкентдаги тирбандликнинг олдини олиш чораси ҳақида гапирди

Шу кунларда Тошкент шаҳрининг барча кўчаларида исталган соатда тирбандлик кузатилаётгани ҳақида гапиряпмиз.

Президент бугун ана шу муаммонинг олдини олиш ҳақида фикр билдирди.

— Ҳозирда Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юклар катта ҳажмли машиналарда кириб чиқади. Бу пойтахтда тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ ва Тошкент туманларида юк тақсимловчи йирик улгуржи савдо логистика марказларини қуриш орқали бу масалани ҳал қилиш мумкин, — деди давлатимиз раҳбари.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
18.6K views14:18
Ochish/sharhlash
2021-12-13 21:01:00
Хурмо иммунитетни кўтаради

Унда микроэлементлар, терининг таранглигини сақлашга хизмат қиладиган, қишда иммунитетни оширадиган А, С ва Р гуруҳи витаминлари мавжуд.

Батафсил https://bit.ly/3dKbAeX

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
12.7K viewsedited  18:01
Ochish/sharhlash