Get Mystery Box with random crypto!

Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари, йиғилишда маҳалла | ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари, йиғилишда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Республика вакиллари ҳоким ёрдамчилари билан бирга ўзларига бириктирилган маҳаллалар билан бирма-бир танишиб чиққани таъкидланди.

Бугундан бошлаб республика вакиллари, келгуси ҳафтадан эса ҳоким ёрдамчиларини маҳаллабай меҳнат балансини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда бандлик
дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ўқитиш бошланади.

"Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Ҳоким ёрдамчиларини турли самарасиз мажлислар, ҳисоботлар билан юклаб ташламаслик зарур.

Улар ҳар бир хонадонга Президент сиёсатини олиб кириши, ислоҳотларга аҳоли ва тадбиркорларни ишонтириши ҳамда аниқ натижа кўрсатиши керак", деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official