Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда “санъат кўчалари” пайдо бўлади Давлатимиз раҳбари х | ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

Тошкентда “санъат кўчалари” пайдо бўлади

Давлатимиз раҳбари хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрини таълим, тиббиёт, бизнес ва маданий-кўнгилочар марказга айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Дастурда Сергели туманида 16 километр узунликдаги ер усти метроси атрофида тунги ёритгич, ўриндиқ, спорт ва бошқа инфратузилма яратиш, пойтахтда санъат, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик вакилларини кенг жалб қилган ҳолда “санъат кўчалари”ни, Чиғатойга ўхшаш халқимиз ва сайёҳларни ўзига тортадиган жойларда миллий ва тематик овқатланиш кўчаларини ташкил этиш каби чора-тадбирлар кўзда тутилиши режалаштирилган.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official