Get Mystery Box with random crypto!

САИД ЮСУФ ДОМЛА

Telegram kanalining logotibi yusuf_said — САИД ЮСУФ ДОМЛА С
Telegram kanalining logotibi yusuf_said — САИД ЮСУФ ДОМЛА
Kanal manzili: @yusuf_said
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 441
Kanalning ta’rifi

Toshkent Shahar Yunusobod t. "OMINA" jom'e masjidi imom-xatibi.
OFFICIAL KANAL✔
ЮСУФХОН ДОМЛАНИНГ
🎙️ МАРУЗАЛАРИ
🎬 ВИДЕОЛАРИ
📸 ФОТОЛАРИ
ВА БОШКА БАРЧАСИ ФАКАТ БИЗДА...!

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-31 05:52:13
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
           
Алҳамдулиллаҳ!
Отаётган муродбахш тонг орзу - ниятларимизгага  эшик очсин...
Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир»
Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик  билан қарши олайлик...

Биз дунёга
қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига 
малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

@Yusuf_Said
782 views02:52
Ochish/sharhlash
2022-12-27 16:00:55
Аллоҳ учун дўстларни кўпайтиринг қиёмат куни мурувватига эҳтиёж сезилади.

@Yusuf_Said
2.7K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-12-23 20:57:56 Сулаймон алайҳиссалом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, бир пайт битта чумолини оғзида буғдой донини тишлаб денгиз томон келаётганини кўрдилар. Кузатиб турсалар чумоли қирғоққа яқинлашганда сувдан бир қурбақа чиқиб чумолига оғзини очди. Чумоли қурбақанинг оғзига кириши билан қурбақа оғзини ёптида денгизга шўнғиб кўздан ғойиб бўлди. Бир қанча вақт ўтгач қурбақа сувдан чиқиб оғзини очган эди, ичидан чумоли чиқиб келди, аммо оғзидаги дон йўқ эди. Шунда Сулаймон алайҳиссалом чумолидан бу ҳолатга изоҳ беришини сўрадилар. Чумоли жавоб берди: Эй Аллоҳнинг пайғамбари, денгизнинг тубида бир тош бор. Ана шу тошнинг ичида кўзи кўрмайдиган бир қурт бор. У қурт емиш топиш учун тошнинг ичидан чиқа олмайди. Аллоҳ таоло ана шу қуртга ризқини етказишни менга вазифа қилиб берган. Шунинг учун қурбақа мени ана шу қуртнинг олдига олиб тушади, деди. Сулаймон алайҳиссалом: сен ўша қуртнинг тасбиҳ айтганини эшитганмисан?-деб сўрадилар. Чумоли: ҳа, эшитганман. У  шундай деб дуо қилади: Эй, мени денгиз остидаги тошнинг ичида унутмаган Зот, Ўз раҳматинг билан мўмин бандаларингни ҳам унутмагин, деб дуо қилади, деди.
Шунда Сулаймон алайҳиссалом: дарҳақиқат, денгизнинг тубидаги тошнинг ичида ётган кўзи кўрмайдиган қуртга ризқини етказишни унутмаган Зот қандай қилиб инсонни унутсин, дедилар.

Инсон ризқини излашда ялқовлик қилмаслиги керак. Ризқининг келиши секинлашганда эса, ҳаромдан топишга ошиқмаслиги лозим. Зеро, Аллоҳ таоло бандасининг ҳолидан огоҳ. Унга қайси ҳолат фойдалироқ эканлигини Унинг ўзи билгувчидир.

@Yusuf_Said
1.1K views17:57
Ochish/sharhlash
2022-12-23 18:14:20 СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
  Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Ал-жавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин.
Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!.

Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўстлар бергин.


Ассалому алайкум варохматуллоху вабарокотуху!

@Yusuf_Said
1.1K views15:14
Ochish/sharhlash
2022-12-23 06:54:39
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Жума Тонги хайрли барокотли бўлсин, жума кунининг барча фазилатлари ҳамроҳингиз бўлсин!!!


@Yusuf_Said
956 viewsedited  03:54
Ochish/sharhlash
2022-12-22 17:45:40Замзам суви овозга жавоб
берар экан…


Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим
ўқилганда эса тиниқлашади.
Чўлнинг ўртасида тўрт минг
йилдирки бузилмай,
ифлосланмай, ичида бегона
ўтлар ўсмасдан оқаётган бу
муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб
мусулмонни тўйдирмоқда.
Жаннатдан оқиб келганига
эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар.
Олмон доктор Кнут Пфайффер
(Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати
камайганини ҳужжатлар билан
тасдиқлаган Доктор Кнут
Пфайффер Замзам сувини
тадқиқ этиш натижасида бу
сувдан ичган кишининг 35
дақиқа сўнгра роҳатлашини
исботлади. Бир пиёласи бир
пақир сувни тозалайди.
Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ
ажаблантирган бир ҳолни
кашф этди. Пфайффер буни
шундай изоҳлайди: "Замзам
суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”.
Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига
айланибди. Кейин бир томчи
Замзам сувига минг томчи
Оддий сувдан аралаштирдим.
Бунинг ҳам ҳаммаси замзам
Сувига айланганини кўрдим.
Овозлар замзам сувини
ўзгартиради тадкикотларга
кўра, Замзамнинг илк отилиб
чиққан ердаги иссиқлиги 37
даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо
бўладиган ва 66 номга эга
бўлган Замзам суви овозларга
кўра ўзгариб туради, Буни япон олими Масура Эмото
(Masura Emoto) исботлаган.»

Замзам суви кристалларини
илк марта микроскопда тадқиқ
этган. Эмото замзам сувига
турли овозларнинг таъсирини
ўрганган. Замзам суви черков
қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда
чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви
физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото:
”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ
тушунмоқдаман”,
дейди. Дунё
Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосасига кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши
таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган.

@Yusuf_Said
595 views14:45
Ochish/sharhlash
2022-12-16 11:13:58
#Жума_муборак

Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади


Мен сизларга шу жойларга бориб, жума намозларини ўқишликни сўрайман

ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ

@Yusuf_Said
2.3K views08:13
Ochish/sharhlash
2022-12-12 21:00:10 Тасаввуф ҳаёт йўлидир

Тасаввуф - Аллоҳга ибодат қилиш, Унга юзланишда энг гўзал даража. Гўзал, бу - эҳсон демакдир. Эҳсон - имоннинг ва исломнинг энг олий даражаси.

Тасаввуф - нафсни поклаш, уни тарбиялаш, руҳни Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига кўтарилишидан тўсадиган шаҳвоний ҳирслардан нафсни тийиш демакдир.

Тасаввуфнинг пойдевори дунёни қўлга киритиб, унга эгалик қилиб, уни халойиқнинг манфаатига, ер юзининг ободлигига йўналтириб, қалбан ундан юз ўгиришга, дунёга нисбатан зоҳид бўлишга барпо қилинган.

Бизлар яшаётган жамиятда моддий ҳаётимиз инсоннинг шаҳвоний ҳирсларини жумбушга келтириб, ҳойу ҳавасга ундаб, инсониятни бу коинотда энг оғир гуноҳларни қилишга, инсоният, наботот, ҳайвонот ва жамодотларнинг ҳаққини поймол қилишгача олиб бормоқда. Дунёни остин-устун қилиш билан пўписа қилишга ўтдик. Натижада, моддийликнинг туғёни руҳни эзиб, уни заифлаштирди, ақл ва тафаккурни шахсий ғаразлар ва манманлик бошқара бошлади.

Тасаввуф ҳозирги замонимизда ҳаётимиздаги мана шу бузилган ўринларни ислоҳ қилиш билан шуғулланади. У инсониятга хизмат қилиш, унинг тирикчилик йўлларини осонлаштириш, унга охиратини кўрсатиш, раббисига қайтишини эслатиш учун ҳам ўзгалар билан яқинлашиш чораларини оширади. Аллоҳга ва охират кунига бўлган имон инсонни аввало, ўзига эҳсон қилишга, уни тўғрилашга, муҳофаза қилишга ундайди. Шунингдек, ўзгаларга ҳам эҳсон қилишга, уларга наф етказишга, улардан зарарни даф этишга ундайди.

Тасаввуфни инкор қилган, унга қарши курашган, умматнинг ёшларини, эркагу аёлини очиқ залолатга бошлаган адашган тоифалар мусулмон ва мусулмон бўлмаган юртларда вайронкорликни ёйдилар. Оғир жиноятлар содир этиш орқали дунёга исломни ёмон суратда кўрсатдилар.
Бас, у ҳорижийлардан тарқаган тоифалар қилаётган ноъмақул ишларини тўхтатиш вақти келди. Фасод қилганларини ислоҳ этишга навбат бермоқлари вақти етди. Исломнинг бағрикенглиги, буюклиги, раҳмат ва мўътадиллигига қайтмоқлик, халойиқни ҳидоятга чақирмоқ, уларга соф динни, гўзал шариатни ўргатмоқ фурсати етди.

(Али Жумъа).
@Yusuf_Said
666 viewsedited  18:00
Ochish/sharhlash
2022-12-12 04:52:05
Taqvim  12.12.2022y.
18 JUMODUL AVVAL  /1444/
OMINA  jome masjidi
Bomdod    06:55
Peshin       13:00
Asr             15:15
Shom         17:00
Xufton        19:00

@Yusuf_Said
550 views01:52
Ochish/sharhlash
2022-12-10 16:11:40
#Долзарб
Ҳақ ҳадеб даъво қилинмас - ундан устун фазл бор !

------------------
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 02:44 дақиқа.
t.me/mehrob_uz
519 views13:11
Ochish/sharhlash