Get Mystery Box with random crypto!

Сулаймон алайҳиссалом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, бир пайт | САИД ЮСУФ ДОМЛА

Сулаймон алайҳиссалом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, бир пайт битта чумолини оғзида буғдой донини тишлаб денгиз томон келаётганини кўрдилар. Кузатиб турсалар чумоли қирғоққа яқинлашганда сувдан бир қурбақа чиқиб чумолига оғзини очди. Чумоли қурбақанинг оғзига кириши билан қурбақа оғзини ёптида денгизга шўнғиб кўздан ғойиб бўлди. Бир қанча вақт ўтгач қурбақа сувдан чиқиб оғзини очган эди, ичидан чумоли чиқиб келди, аммо оғзидаги дон йўқ эди. Шунда Сулаймон алайҳиссалом чумолидан бу ҳолатга изоҳ беришини сўрадилар. Чумоли жавоб берди: Эй Аллоҳнинг пайғамбари, денгизнинг тубида бир тош бор. Ана шу тошнинг ичида кўзи кўрмайдиган бир қурт бор. У қурт емиш топиш учун тошнинг ичидан чиқа олмайди. Аллоҳ таоло ана шу қуртга ризқини етказишни менга вазифа қилиб берган. Шунинг учун қурбақа мени ана шу қуртнинг олдига олиб тушади, деди. Сулаймон алайҳиссалом: сен ўша қуртнинг тасбиҳ айтганини эшитганмисан?-деб сўрадилар. Чумоли: ҳа, эшитганман. У  шундай деб дуо қилади: Эй, мени денгиз остидаги тошнинг ичида унутмаган Зот, Ўз раҳматинг билан мўмин бандаларингни ҳам унутмагин, деб дуо қилади, деди.
Шунда Сулаймон алайҳиссалом: дарҳақиқат, денгизнинг тубидаги тошнинг ичида ётган кўзи кўрмайдиган қуртга ризқини етказишни унутмаган Зот қандай қилиб инсонни унутсин, дедилар.

Инсон ризқини излашда ялқовлик қилмаслиги керак. Ризқининг келиши секинлашганда эса, ҳаромдан топишга ошиқмаслиги лозим. Зеро, Аллоҳ таоло бандасининг ҳолидан огоҳ. Унга қайси ҳолат фойдалироқ эканлигини Унинг ўзи билгувчидир.

@Yusuf_Said