Get Mystery Box with random crypto!

Ётоқхонада яшаётган бу оилалар, қария отахон ва онахонлар, ёш | YURISTKADR


Ётоқхонада яшаётган бу оилалар, қария отахон ва онахонлар, ёш болалари ва чақалоқлари бор оилалар иссиқлик таъминотидан батамом узиб қўйилган. Ҳозир улар, совуқдан иззилаб ўтиришибди. Постимизда шу ҳақида айтган эдик.

Бироқ, мутасаддилар бу аҳолининг дардига барибир эътибор қаратишмабди, битта Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги баёнот берди. Лекин улар ҳам “айб бизда эмас, Менделеев номидаги кимё-технология институти раҳбариятида, улар узиб қўйган” қабилида баёнот бериш билан чекланган холос. Олий таълим вазирлигининг эса бу масала билан иши ҳам бўлмади шекилли.

Кеча кечқурун, шу ерда яшайдиган одамлардан бири хафа бўлиб телефон қилиб қолди. Энди, электр таъминоти узилибди. Кеч бўлса ҳам бордик. Ғалати томони, бу бинода ва ётоқхонанинг ҳамма қисмида свет бор. Бироқ айнан 14 та хонадоннинг ўзида, хоналарида йўқ. Қаранг, эшикни очсангиз коридорда ток бор, лекин хонадонларда йўқ. Иложсиз, коридордаги розеткаларга уланиб олишибди. Аслида иссиқлик тизими ҳам шунақа, 1 ва 3 қаватда ва хатто зиналар жойлашган қисмида ҳам бор, лекин айнан аҳоли яшайдиган хоналарда (бор-йўғи 3-4 метр бу ёқда) йўқ.

Энди, собиқ коллеж биносини фойдаланишга қабул қилиб олган институт ва Олий таълим ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг Қурилиш дирекцияси раҳбарияти бу аҳолига электр таъминотига уланишга руҳсат беришмаяпти экан. Ана энди, совуқда қолган ёш болали ва чақалоқли оилалар, кекса отахон ва онахонлар зулматда қолишибди, хатто овқат қилиша олмаяпти.

Бу одамлар мурожаат қилмаган жойи қолмаган, хатто прокуратурага ҳам. Бу ерда яшовчилар айтишига қараганда, туман прокуратурси ҳам, вазирликнинг таъмирлаш ишларини олиб борган Қурилиш дирекцияси раҳбарига муаммони тўғрилаш кераклигини айтган, лекин бу ҳам ҳеч қандай натижа бермабди.

Ҳуллас, аҳолини кўчага хайдашнинг янгича усулини ўйлаб топишган, шу йўл билан уларни бу ердан хайдашни режа қилишган шекилли. У ёқда бизнинг, ҳокимиятдагиларнинг, прокуратурадагилар, институтдагилар, вазир ва вазир ўринбосарларининг болаларимиз ёруғда ва иссиқда ўтиришибди, бу ёқда эса...

Шу воқеалар Тошкентда бўлаётганига ишонгим келмаяпти.

@yuristkadr