Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда меҳнат муносабатларига киришадиган нечта ташкилот | YURISTKADR

Ўзбекистонда меҳнат муносабатларига киришадиган нечта ташкилот бор?

Ўзбекистондаги айни пайтда ишлаб турган корхона ва ташкилотлар сонига қизиқдим.

Демак, 2021 йил ҳолатига рўйҳатдан ўтган 503.538 та ташкилот мавжуд, шундан 475.197 таси фаол, яъни ишлаётган, 28.341 таси нофаол ташкилотлардир. Бу йилда 95.311 та янги ташкилотлар очилган бўлса, 11.547 та ташкилот тугатилган.

Энг кўп корхона ва ташкилотлар албатта, пойтахтда. Тошкент шаҳрида 100.539 та ташкилот мавжуд, ундан кейинги ўринда 52.239 та кўрсаткич билан Тошкент вилояти турибди, Фарғона вилоятида 43.529 та, Самарқанд вилоятида 41.145 та, ундан кейин эса Андижон 40.982 та ташкилот билан бешинчи ўринда жойлашган.

Энг кам ташкилот Сирдарё вилоятида – 16.436 та, ундан кейин ўринларда 21.321 та корхона билан Навоий, кейин 22.027 та билан Жиззах вилоятлари ҳамда 22.667 та корхона билан Қорақалпоғистон Республикаси жойлашган.

Асосийси, республика бўйича 475.197 таси фаол ва амалда ишлаётган корхона ва ташкилотлар мавжуд. Бу статистика билан нима демоқчимиз?

Айни вақтда Ўзбекистонда 475.197 та меҳнат ҳуқуқидан ҳабари бўлган, кадрлар ишини биладиган ва ходимларга оид иш юритишни тушунадиган мутахассислар бўлиши керак. Шуни айтмоқчимиз.

Фарқи йўқ, у ҳох алоҳида лавозим бўлсин, ёки ходимлар камлигидан қайсидир мутахассисга юклатилган бўлсин, лекин бизда камида 475.197 та меҳнат ҳуқуқини ўзлаштирган шахслар бўлиши зарур.

Шу ҳолатда, 600 дан ортиқ моддадан иборат янги Меҳнат кодекси қабул қилиб қолинса, 475.197 та корхона қандай аҳволга тушиб қолишини ҳам тасаввур қилиб кўринг.

Меҳнат ҳуқуқи фанига ва ходимлар (персонал)ни бошқариш соҳасига бўлган эътиборни кучайтиришимиз керак, ўртоқлар!

@yuristkadr