Get Mystery Box with random crypto!

Юристнинг иш режаси Юридик хизмат соҳасида белгиланган вазифа | YURISTKADR

Юристнинг иш режаси

Юридик хизмат соҳасида белгиланган вазифаларнинг ҳаммасига улгуриш учун ишларни албатта, режалаштириб олиш керак.

Шундай шиор бор: ЭНГ СОДДА РЕЖА – ЭНГ ЯХШИ РЕЖАДИР.

Режалаштиришда ортиқча мураккаблик ва баландпарвозлик ярамайди,
чунки мураккаблик доимо иш сифатига салбий таъсир кўрсатади, бажариш мураккаб бўлган вазифалар корхонадаги мавжуд ижро интизомининг бузилишига сабаб бўлади.

Баландпарвозлик, яъни режага юқори даражадаги, бироқ имконсиз бўлган тадбирларни киритиш ҳам яхшиликка олиб келмаслиги мумкин: ушбу режалар амалга ошмаганда, атрофдагиларда юристга нисбатан ишончсизлик юзага келади.

Ўзи аслида ишдаги муваффақиятни белгиловчи энг керакли қадам бу – мақсадга режага асосан, босқичма-босқич, яхши тайёргарлик билан эришишдир.

Шунинг учун юрист ўз фаолиятида расмий тарзда ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик даврий босқичларидан келиб чиқиб иш режаларини белгилаб олиши мумкин. Кунлик иш режаларни берилган топшириқлар ва жорий вазифалардан келиб чиқиб, бир тизимга келтириб, тартиб билан бажариш (ўнта масалани бир вақтда эмас, балки кетма-кетликда бажариш, яъни биринчисини пухта бажариб бўлиб, кейин навбатдагисига ўтиш) мақсадга мувофиқ.

Агар юрист чиндан ҳам муваффақият қозонишни истаса, зиммасидаги вазифалардан келиб чиқиб ўз олдига мақсад ва режаларни тўғри қўйиши лозим.

@yuristkadr