Get Mystery Box with random crypto!

КОРХОНАДА ЎРИНДОШЛИК ИШИ ЧЕКЛАНИШИ МУМКИНМИ? САВОЛ. Ассалому- | YURISTKADR

КОРХОНАДА ЎРИНДОШЛИК ИШИ ЧЕКЛАНИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, Саидали Мухторалиев. Бизни туманлардаги бўлимларимизда жуда кўплаб лавозимларга ярим ставка қилиб, яримига ўриндошлик олиб ташлашган. Жойлардаги раҳбарлар ўзларини манфаатини ўйлаб, битта лавозимга кун давомида тўлиқ ишлаши мумкин бўлган ходимларни фақат ярим ставкага олиб, уларни нонини яримта қилиб, қолганига иш бермайдиган ўриндошларни олмоқда. Шуларни олдини қандай олса бўлади?

ЖАВОБ.

Агар Меҳнат кодексининг 100-моддасига яхшилаб қарасак, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2 қисми 5-бандига асосан бекор қилиниши мумкинлигини кўрамиз.

Бунда ўриндош ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қуйидаги икки асоси мавжуд:

биринчиси, ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан;

иккинчиси, меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши муносабати билан.

Демак, иккинчи асосга эътибор берамиз: меҳнат шартларига кўра, корхонада ўриндошлик ишининг чекланиши.

Яъни, агар корхонада ўриндошлик асосида ишлашга нисбатан чеклов қўйилса, ўриндошлар иш берувчининг ташаббуси билан МК 100-моддага асосан ишдан бўшатилиши мумкин бўляпти.

Ҳудди, шундай тартибда, дейлик бир вазирликнинг юқори раҳбарияти, яъни вазир томонидан тизимдаги муайян тармоқлар, ёки алоҳида ташкилотларда ўриндошлик ишига нисбатан чеклов ўрнатилиши –

– ҳамда муҳим лавозимларга фақат асосий бўлиб ишлайдиган ходимларни тайинлаш ҳақидаги талаблар белгиланиши мумкин.

@yuristkadr