Get Mystery Box with random crypto!

ТАШКИЛОТДАГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ФАҚАТ ШУ ҲУДУД УЧУНМИ? САВОЛ. Ассало | YURISTKADR

ТАШКИЛОТДАГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ФАҚАТ ШУ ҲУДУД УЧУНМИ?

САВОЛ
.
Ассалому алайкум. Янги ДМТТ иш фаолиятини бошламоқда, бўлим бошлиғи ташкилотда бўш ўринларига 100 фоиз ўша худуд ахолиси ишга олиниши керак деб айтмоқда, лекин ташкилотда иш илинжида юрган ободонлаштириш ишларида қатнашган бошқа худуд фуқароларини ишга олиш мумкин эмасми? Шунга қандай қарор ва қонунлар бор. ИЛТИМОС саволимни беэтибор қолдирманг.

ЖАВОБ.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-моддасига кўра:

Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир.

Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги,
шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.

Сиз айтган вазиятда мана шу қоидалар бузилаётган бўлиши мумкин, деган фикрдаман.

Иш берувчи иш сўраб келган фуқарога “сиз қўшни тумандан экансиз, шунинг учун сизни ишга ололмайман, бу ташкилот фақат биззи туманда яшовчилар учун” дейишга ҳаққи йўқ.

Чунки, ишга қабул қилишда фуқароларнинг яшаш жойига қараб ажратиш, ёҳуд бошқа ҳудудда яшаётган ва меҳнат қилиш имконига эга бўлган фуқароларни ишга қабул қилишга йўл қўймаслик – одамларни меҳнати натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб чеклаш ҳисобланади.

Кўриб турибсизки, МКнинг 6-моддага асосан бундай ҳаракатлар қатъиан таъқиқланади.

Бундай ҳаракатлар, иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ тегишли маъмурий жарима қўлланилишига олиб келади.

@yuristkadr