Get Mystery Box with random crypto!

СПОРТ ЗАЛ БЎЛМАСА, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИСИ ОЙЛИГИНИ КАМАЙТИ | YURISTKADR

СПОРТ ЗАЛ БЎЛМАСА, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИСИ ОЙЛИГИНИ КАМАЙТИРИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Мен фаолият олиб бораётган мактабнинг спорт зали мавжуд эмас, шу сабабли менга декабрь, январь, февраль ойларига маошинг камаяди, дейишмоқда. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ.

Бу масалага олдинроқ ҳам тўхталган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 1-бандига асосан:

Вазирлар Маҳкамаси самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади.

Яъни, таълим соҳасининг самарали фаолияти учун ва бундан тушунадиган бўлсак, умумтаълим муассасаларининг самарали ишлаши учун, улардаги моддий техник таъминот учун, шу жумладан спорт заллари учун жавобгар – бу Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибидаги Халқ таълими вазирлигидир.

Аслида, яхшилаб ўйлаб кўрилса, спорт залининг мавжуд эмаслиги, ремонтдалиги ёки бошқа сабабларга кўра ишламаётганлиги натижасида ўқитувчиларнинг қисман бекор қолишида уларнинг айби йўқ. Аксинча, бу вазиятда истаймизми, истамаймизми, айб иш берувчида бўлиб қолаверади.

Шунга кўра, бу вазиятга ҳам Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 159-моддаси қўлланилиши керак. Яъни, ходимларнинг айбисиз бекор туриб қолган вақти учун уларнинг ўртача иш ҳақи сақланиши шарт.

Бу қоида жисмоний тарбия ўқитувчиларига ҳам тегишли бўлиши керак.

@yuristkadr