Get Mystery Box with random crypto!

ҚАРЗНИ ҚАЙТАРА ОЛМАЯПМАН, ЎРНИМГА ТУРМУШ ЎРТОҒИМ ТЎЛАСА БЎЛАДИ | YURISTKADR

ҚАРЗНИ ҚАЙТАРА ОЛМАЯПМАН, ЎРНИМГА ТУРМУШ ЎРТОҒИМ ТЎЛАСА БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Мен ишхонамиздан 50 млн. сўм миқдорида қарз олганман. Бироқ, ҳозирда бу пулни ойма-ой қайтаришга қийналяпман. Бу қарзни турмуш ўртоғимни ҳисобидан ҳар ойда қайтарсам бўладими? Бухгалтеримиз мумкин эмас деяпти, илтимос шу бўйича маслаҳат берворсангиз. Қарзни турмуш ўртоғимни номига расмийлаштирса бўладими?

ЖАВОБ.

Бу жараён қонун билан таъқиқланмаган, аксинча буни амалга ошириш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Қаранг, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 323-моддасига асосан:

қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Шунга кўра, ишхонадан олинган қарз мажбуриятини бошқа шахсга, шу жумладан, сизни ҳолатингизга турмуш ўртоғингизга ўтказиш мумкин. Шу асос билан ҳам ўрнингизга қарзни у киши тўлаши тўғри бўлади.

Фақат бунда кредиторнинг, яъни ўша қарз берган ишхона раҳбариятининг розилиги керак бўлади.

Яна бир норма бор, қаранг, Фуқаролик кодексининг 241-моддасида шундай қоида мавжуд:

агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги қонун ҳужжатлари, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт.

Мазкур қоида талабларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни фақат қарздорнинг ўзи қайтариши кераклиги белгилаб қўйилмаган бўлса, қарз берган ташкилот қарздор шахснинг ўрнига бошқа шахс томонидан тўланадиган қарзни қабул қилиши тўғри бўлади.

@yuristkadr