Get Mystery Box with random crypto!

Жума куни Олий судда бир ишимиз бор эди. Олдинги судда мен қ | YURISTKADR

Жума куни Олий судда бир ишимиз бор эди.

Олдинги судда мен қатнашмаган эдим, лекин суд ишни ўша куни тугатмоқчи бўлган экан. Бизникилар мен қатнаша олмаганим учун, кейин нариги томоннинг тафтиш шикояти билан танишиш учун илтимоснома киритиб, ишни мана шу жума кунга қолдиртирган экан.

Лекин бизникиларни айтишича, судлов ҳайъати кейинги суд мажлисида ишни тугатмоқчи эканини билдирган экан.

Жума куни суд бошланишидан олдин ҳимоямдаги фуқаро ҳавотир билан “булар бир “ўйин”ни бошлаётганга ўхшайди, бугунги суд тугамасдан яна бошқа кунга қолдирилар экан, шундай гап-сўз келди менга” деди.

Мен “қанақасига, аҳир ҳамма нарса аён бўлса, қўшимча ўрганиладиган нарсанинг ўзи қолмаган бўлса, ундай бўлмаса керак” дедим.

Лекин, ҳақиқатдан ҳам, иш бўйича ҳамма тафсилотлар аниқ бўлсада, суд ишни тугатмасдан фуқаро айтганидек бошқа кунга қолдирди. Жуда ғалати иш бўлди ўзиям.

Шунга кўнглимда шубҳа пайдо бўлиб, ҳеч тинч қўймаяпти.

@yuristkadr